Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашувда парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди.
Айрим манбаларда бу масалани нотўғри талқин қилинаётганлиги ва турли янглиш фикрлар янграётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Жамоатчилик фикрини чалғитмаслик учун парламент мухолифатининг қонуний асосларига мурожаат қиламиз.
Демак, Қонунларга ("Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Қонуннинг 13 прим 1-моддаси, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”) кўра янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган сиёсий партиялар фракциялари ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.
Мисол учун, 2015 йилда Адолат СДП ва Халқ демократик партияси фракциялари парламентда кўпчиликка нисбатан ўзларини мухолифат деб эълон қилган.
Шу нуқтаи назардан, расмий рўйхатдан ўтмаган, республикамиз қонунларидан ташқари ўзларини мухолифат деб атайдиган кучлар ёки фуқаролар мухолифат мақомига эга бўла олмайди. Шунга кўра, Президент нутқида ўзини мухолифат деб элон қилган сиёсий партиялар фракциялари назарда тутилмоқда.
Шунингдек, парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар бериш таклиф қилинди.
P.S. Гап парламентдаги мухолифат ҳақида бормоқда.