Охирги пайтларда тармоқларда одамларни митингга чақириш каби давлат тузумига қарши хабарларга кўзим тушиб қоляпти.
Барчани бунақа провакацияларга учмасликка чақириб қолар эдим. Тўғри, Ўзбекистонда бир қатор муаммолар бор. Бироқ, буларнинг ҳеч бири одамларнинг уйидан чиқиш даражасида эмас.
Мен ҳар қанча ватанимиздаги камчиликларни танқид қилмай, бунақа чақириқларга тамоман қаршиман! Муаммонинг ечими бу эмас! Аввалоси, ўзгаришни ҳаммамиз ўзимиздан бошлашимиз, ўзимиз учун ҳалол ҳаёт тарзини танлаб олишимиз керак. Ўзимиз бирор ишни битириш учун пора бериш пайида бўла туриб, давлатдаги коррупциядан нолишимиз ҳам мантиқдан эмас. Ишонинглар, агар жамият ўзини ислоҳ қилса, сиёсиий элита ўз-ўзидан изига тушиб кетади. Чунки амалдораларимиз ҳам шу халқнинг ичидан чиқади, шу халқнинг тарбиясини олади.
Шунинг учун провакацион чақириқларга умуман учманг! Биздаги вазият бу даражага етиб борганича йўқ. Ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб бақир-чақирсиз ҳам ҳақиқат учун курашсак, ғалаба қозонишимиз мумкинлигини амалда кўриб келяпмиз.
Manba:
Vafo Mo’min@bazarovscorner