Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оқибатинг ўлмасин!
Икки дунё давринг сур,
Даври даврон сўлмасин.
Ичингдаги ноёб дур,
Оқибатинг ўлмасин!
Ёмонлик бир чох ўра,
Дилга ғараз тўлмасин.
Яқинлардан хол сўра,
Оқибатинг ўлмасин!
Дўстлар учун вақтинг топ,
Дўсту душман кулмасин!
Бориб кўргин ким бетоб,
Оқибатинг ўлмасин!
Яхши хотам тойлигинг
Холингга вой бўлмасин.
Савоб амал бойлигинг,
Оқибатинг ўлмасин!
Халол луқма ризқинг тер,
Тоза қалб бўл меҳринг бер,
Ҳаётингга мазмун бер,
Оқибатинг ўлмасин!
Меҳринг тошдек қотмасин,
Ғийбат тошин отмасин,
Қуёшинг ҳеч ботмасин,
Оқибатинг ўлмасин!
✍Бахтиёр Хасанов
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻
https://t.me/+3DY3uc9J-j04YmNi
Икки дунё давринг сур,
Даври даврон сўлмасин.
Ичингдаги ноёб дур,
Оқибатинг ўлмасин!
Ёмонлик бир чох ўра,
Дилга ғараз тўлмасин.
Яқинлардан хол сўра,
Оқибатинг ўлмасин!
Дўстлар учун вақтинг топ,
Дўсту душман кулмасин!
Бориб кўргин ким бетоб,
Оқибатинг ўлмасин!
Яхши хотам тойлигинг
Холингга вой бўлмасин.
Савоб амал бойлигинг,
Оқибатинг ўлмасин!
Халол луқма ризқинг тер,
Тоза қалб бўл меҳринг бер,
Ҳаётингга мазмун бер,
Оқибатинг ўлмасин!
Меҳринг тошдек қотмасин,
Ғийбат тошин отмасин,
Қуёшинг ҳеч ботмасин,
Оқибатинг ўлмасин!
✍Бахтиёр Хасанов
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻
https://t.me/+3DY3uc9J-j04YmNi