Расмий муносабат.
✅ Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 февраль куни “Жиззахда "Openbudget" лойиҳаси асосида қурилганига 15 кун бўлган мини стадион томи қор ёғиши оқибатида қулаб тушди” сарлавҳалари остида турлича мазмунда хабарлар тарқалди.
Ушбу холат юзасидан Бахмал туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:
🔰 Мазкур ҳолат Жиззах вилояти Бахмал тумани "Мустақиллик" маҳалласидаги 48-сонли умумтаълим мактаби учун сунъий қопламали стадион қуриш жараёнида рўй берган.
🔰 Ушбу лойиҳа “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йил 1-мавсумида 4092 та овоз тўплаш орқали ғолиб деб топилган бўлиб, буюртмачи - “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ДУКга 1 360 млн сўмлик маблағ ўтказилган. Лойиҳачи - “Architects Project Group” MCHJ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида экспертиза хулосаси олиниб, тендер танлови натижалари билан пудратчи (“Suvinshootqurilishloyiha” MCHJ) билан 2024 йилнинг иккинчи чорагида 1.191. млн сўмлик шартнома тузилган.
🔰 Шунингдек, мактабнинг иситиш тизимини яхшилаш ва сунъий қопламали стадиони қурилиш ишлари якунига етказилиб, 2024-йилнинг октябр ойида фойдаланишга топширилган. 2025 йилнинг 26 феврал кунига ўтар кечаси қалин қор ёғиши оқибатида соат эрталабки 9:00 атрофида қор юкини кўтараолмаганлиги натижасида қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган ва жабрланганлар йўқлигини маълум қиламиз.
🔰 Ҳолат юзасидан Бахмал туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Бахмал туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
🌐Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|instagram|youtube