Маржона эринибгина идишларни юваркан Музаффарга ёзғирди.
-қачон қайтади овсиним?
Музаффар ошхона пойгакига ўтириб елка қисди.
-вазият жиддий! Келинойим ажрашаман дебди..
-тавба! Ўзи шундоғам туғиб бермаса..акангиз ҳам уни севмаса ажрашаман деб обройини кўтармаса ҳам бўларди.
-бу нима деганинг? Акамни ўзи ҳам устига юрмаслиги керак эди..
-ҳа айтганча..акангиз қачон алоҳида бўлиб чиқиб кетади?
-сен ҳам роса миямни едингда қаёққа чиқади болалари бўлмаса!
Маржона эрига қараб лаб бурди.
-жуда ювошсизда..сиздан бошқаси бўлса бу уй меники дерди!
Ошхона томонга келаётган Санжар тасодифан бу гапларни эшитиб қолиб кўнгли оғриди.
"Бу келинни ичида бунча ғаламислик қаердан экан..укам ҳам оғзига бир урмайдими? Қизиқ..Шахруза бирон марта уй-жойга қизиқмаган экан!".
Ёдига айнан мана шу ошхона қурилиши тушди.
"-ёрим ошхонани катта қилиб солайлик..болаларимиз бўлса тиқилиб қолмаймиз..ҳам келин келса Музаффарнинг ҳам болалари бўлади..кенг қилайлик".Санжар ўйга чўмиб қолди..
-ошхонангни ҳам ташлаб кетдинг..
Шахруза ишга отланаркан ҳовлида юрган дадасини кўриб ҳурсанд бўлиб кетди.
-дада..яхшимисиз?
Дадаси қизини кўриб жилмайди.
-яхши бўлмаганимга қўймаябсанку?
-доим яхши бўлишингиз керакда..-деди Шахруза меҳр билан боқиб-дориларингизни вақтида ичинг..гиёҳли дамлама ҳам дамладим чой ўрнига шуни ичинг!
-хўп-хўп қизим...шу дамламанг чиндан куч бераркан! Нафас олишим меъёрида бўлиб қолди..
Шахруза кулиб қўйди.
-ўзингни эҳтиёт қилинг..мен ишга кетябман!
-хўп қизим яхши бориб кел! Ёнингда пулинг борми?
Шахруза ерга қаради..
-мендан сўрайвер қизим! Ўзингни қийнама..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Шахруза эрталаб мактабга кираётиб Сардорни кўрди..
-Ассалому алейкум устоз!
Шахруза бу ёқимтой болакайни қучиб олишдан ўзини зўрға тийди.
-яхшимисан Сардор?
-Сардор ол уни машинада тушириб қолдирибсанку.
Шахруза Пайравни кўриб салом берди.
-яхшимисиз..айбга буюрмайсиз бироз кеч қолдик!
-Пайрав ака..яхшиям топиб олибсиз! Расм чизишга керак эди..йўқотсам опам бошқа олиб бера олмайдилар..
Дунёда ҳар куни таҳминан 150 мингдан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмади.Бу рақамлар касалликлар,қарилик ва бахтсиз ҳодисалардан келиб чиқаркан..аммо яна бир нарса борки бу ҳаммасидан ҳам ёмон..бу меҳрсизлик! У инсонни деярли ҳар куни ўлдиради..эзиб-эзиб..секин-асталик билан..
Шахруза меҳрсизлик эвазига меҳр беришни истади..умидсизликка тушди аммо энди ўзини чорасиз ҳис этмасди.У яшаяпти! Нафас оляпти..болаларга бор меҳрини бериб дарс ўтарди.У биларди қачондир бўйнидаги занжир миллари таққа тўхтайди! Умрбодга бу дунёни тарк этиши мумкин..энди у қўрқмасди ягона нажот бу Аллоҳ экан ёлғиз Аллоҳдан сўрарди
"Аллоҳим бу омонат жонимни ўзинг асра..ота-онам учун..".
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Шахруза ошхонага дадил кириб борди.Бу сафар юзида ишонч,мағрурлик акс этганди.
-бу янги келганми? Бунча олифта..
-айтишларича эри йўқ экан!
-нима эр топишга келибдими унда бу ерга?
Шахруза жилмайиб уларга яқинлашди.
-суҳбатларингга қўшилсам майлими?
Ўқитувчилар бир-бирига қараб қўйди.
-мен ҳақимда билолмай қийналиб кетдингиз деб ўйладим!-деди Шахруза таклифсиз ўтириб оларкан сўнг ҳаммага бир-бир қараб чиқаркан давом этди-исмим Шахруза! Ёшим 24да..ҳа рост эрим йўқ! Ўлганга яқинроқ..
Ошхонадан Сардор учун нарса олаётган Пайрав уларни эшитиб тураркан Шахрузани қатъияти эътиборини тортди..
Шахруза енгил нафас олди.
"Нега эртароқ шундай қилмадим?".Ташқарида болалар чопиб юраркан ногаҳон бир бола тўпни бу тараф тепиб юборди..Шахруза қочишга ҳам улгурмади..шу пайт бир қўл тўпни қайтариб қолди.
-мен сенларга тўпни ўйнамай тур демаганмидим?
Пайравни тўсиб қолганини кўрган Шахруза ҳижолат бўлиб боқди.
-кўрмай қолибман тўпни!.
-сиз эмас булар узр сўраши керак!
Ўқувчилар яқинроқ келиб узр сўрашди.
-кечиринг устоз!
Шахруза жилмайди.
-ҳеч қиси йўқ! Кейинги сафар эҳтиёт бўлинг..
Пайрав уларга кетаверинглар дедида Шахрузага қаради.
@bahtlim