Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
2024 йилда Фарғона вилоятида инвестициялар, экспорт ва савдо йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилдаги режа ва вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Нуриддин Мамажонов оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларга вилоятнинг инвестицион салоҳияти, лойиҳалар ҳамда олиб борилган ишлар ва келгусидаги вазифалар бўйича маълумот берди.
Фарғона вилоятидаги қулай инвестициявий муҳит натижасида хорижлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда янги истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўтган йилда умумий қиймати 1,8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди, 1,1 мингта истиқболли лойиҳа ишга туширилди, натижада 36 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди.
#Matbuotanjumani
Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X