#Диққат #ТАРҚАТИНГ
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳудудида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисидаги турли хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур хабарлар вилоят ИИБ томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Натижада ушбу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканлиги маълум бўлмоқда. Айтишларича, Фарғонада ёш болани машинанинг орқасига солиб олиб кетмоқчи бўлибди мазмунидаги хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
2024 йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган М.М. ушбу маҳаллада турар жойга эга бўлган қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. вояга етмаган шахсни қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли бўлган “Нексия 2” русумли автомашинасининг юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган пайтда М.М.нинг онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юбориш чораси кўрилган.
Фуқаролардан ваҳима ва саросимага тушмасликларини ҳамда ишончсиз, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.
Хусусан, юқоридаги ҳабар ҳам асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
"ASL" гилам ювиш хизмати 959886060
Биз бу ерда 👉 @bagdaddrivers