Исроил Ғазодаги 1109 та масжид ва учта черковни вайрон қилди
Фаластин Вақф ва Дин ишлари вазирлигининг хабар беришича, 2023 йил 7 октябрдан 2024 йил 19 январгача бўлган даврда Исроил тажовузлари давомида Ғазодаги 1109 та масжид ва 3 та черков вайрон қилинган. Масжид ва диний муассасаларнинг камида 315 нафар ходими ҳалок бўлган, 27 нафари исроиллик ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган. Вазирлик масжидлар ва диний муассасаларни тиклаш учун 30 дан ортиқ давлатдан диний ва хайрия ташкилотлари раҳбарлари ва бошқа диний етакчилар кирган Миноралар коалицияси тузилганини эълон қилди.
Батафсил: https://azon.global/3328
©️Azon Global