Яхшиликнинг эшиклари кўп
Абу Зарр Ғифорийдан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Инсон борки, ҳар куни учун садақа бериб туриши шарт”. Шунда саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, биз садақа қилинадиган бунча нарсани қаердан топамиз?” – дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликнинг эшиклари кўп: тасбеҳ (субҳаналлоҳ), таҳмид (алҳамдулиллаҳ), таҳлил (ла илаҳа иллаллоҳ), савобга чорлаш, ёмонликдан қайтариш, йўлдан зарар берувчи нарсаларни олиб ташлаш, қулоғи эшитмайдиганга эшиттириш, кўрни етаклаш, ҳожатманднинг ҳожатини раво қилиш, йиқилганни суяб турғизиш. Мана буларнинг ҳаммаси ўз номларингиздан қилган садақаларингиздир”, – дедилар».
Имом Термизий ва Абу Ҳотим ривоят қилганлар
@Azkor_Uz