Закот бермайдиганларнинг гуноҳи.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, унинг закотини адо этмаса, у қиёмат куни унга яйдоқбош илон бўлиб гавдалантирилади. Унинг икки қора нуқтаси бор. У қиёмат куни (эгасининг) бўйнига ўралиб олади. Кейин икки жағ суягидан – яъни оғзининг икки четидан – тишлаб туриб: «Мен сенинг мол-дунёингман! Мен сенинг хазинангман!» дейди», дедилар. Сўнгра: «Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар» оятини тиловат қилдилар». (Оли Имрон сураси, 180‑оят).
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: «Икки қора нуқта»дан нима назарда тутилгани ҳақида асосан икки хил фикр бор:
1. Илоннинг икки кўзи тепасида бўладиган майиздек қора доғ. Илонларнинг бу тури ғоятда хунук ва қўрқинчли бўлади.
2. Илоннинг заҳри тўлиб-тошганда оғзининг икки четидан қора майиздек бўлиб чиқиб туради.
Ҳар икки маъно ҳам вазиятнинг қанчалар даҳшатли эканини тасвирлайди.
📝 @AZIZON_UZ
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ