Қачон орзуим амалга ошади? 🥹
Бир инсон ўзини тушуниш учун Саҳрои Кабирга йўл олди. Унинг кўплаб орзулари бор эди, аммо қандай қилиб мақсадига етишишни билмасди 😕
Чўлнинг кенглиги ва сукунатини кузатар экан, у ўзига шундай савол берди:
— Орзуларим худди саробдек… уларга энди яқинлашганимда, улар яна узоқлашиб кетади… 😞
Шу пайт эсаётган шамол, унинг қулоғига шивирлади:
— Орзуларим узоқда деб ўпкаланма, улар томон юрган йўлинг - ёруғликдир✨. Орзулар сенга ҳаётда олдинга интилиш учун берилган. Уйлаб кур ҳақиқий бахт орзуларингга етишишдами ёки улар сари юрган йўлингда?
Йўлчи бироз ўйланди ва жавоб берди:
— Мен орзуларимга етганимда бахтли бўламан, деб ўйлайман…
Шамол шундай деди:
— Орзуларга мақсад эмас, балки ҳаётингни мазмунли ва ёруғ қилиш учун берилган инъомдек қара. Сен орзуларинг сари юриб, янги нарсаларни ўрганасан, янги дўстлар топасан ва ўзингни англайсан. Бу йўлда кўрган нарсалар ва ўрганган сабоқлар жуда қимматли. Орзуга етишиш бу сунгги бекат, сунгги нукта, сунгги, тушунаяпсанми? Асл бахт орзуларга етишишда эмас, балки уларга интилиш жараёнидадир. Орзуларингни қадрла, уларга етганингда, яна янги орзулар ярат.
Шу хикоячани ўқидим-у, ўзимга кўп инсайт олдим✨. Орзуга интилишдан лаззат олишни ўрганиш мухим. Мақсадга етишишни эмас, балки мақсад йўлидаги ҳар бир қадамни қадрлаш мухим🙏🏻.
Орзулар ҳаётга мазмун беради, ҳаракат учун мотивация беради, лекин уларга етишишдан кўра, улар сари интилиш жараёни ҳақиқий бахтдир🥹. Орзуларга эришишиш йўлидаги тажриба аслида энг катта хазинадир ❤️
Шамолнинг фалсафасини тушундингизми? Орзуим качон амалга ошади деб муъжиза кутаётганлар купми орамизда?