Яхшиликлар мавсуми
Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Кузатиладики, тижорат қиладиган одамларнинг савдо мавсумлари келса, улар жуда кўп меҳнат қиладилар. Ўз машғулотларини ҳам тарк қиладилар. Менинг тижорат мавсумим келди, шунинг учун мен кўп вақт бўш бўла олмайман деб ўзгаларга узр ҳам айтадилар. Хаттоки, еб ичишларига ҳам парво қилмайдилар. Кечаси ухлаш фикри ҳам келмайди. Уларда ҳар доим, мен қандай қилиб бу мавсумни қозонаман, бу мавсумдан қанча фойда ололсам, олиб қолайин. Токи, кўп фойда кўрсам деган ташвиш бўлади. Улар, бу бор йўғи озгина кунлик меҳнат, озгина кунлик машаққат холос, кейин дам олиб оламан деб ўйлайдилар. Худди шундай, муборак Рамазон ойи яхшиликларни қозониш мавсумидир. Бу ой гуноҳларини авф қилдиришни ва Аллоҳ таъолога қурбат ҳосил қилишни хоҳлаган бандалар учун бир мавсумдир. Хаттоки, рўзадорнинг кўзлари ҳам рўзадор бўлсин, тили ҳам рўзадор бўлсин, қулоғи ҳам рўзадор бўлсин, фаржи ҳам рўзадор бўлсин, қалби ва ақли ҳам рўзадор бўлсин...
Қачонки, биз мана шундай бошимиздаги сочимиздан тортиб, оёқларимиз учигача рўзадор бўлсак, у ҳолда ифтор вақтида қўлимизни дуога очганимизда, албатта, Аллоҳ таъоло дуоларимизни қабул қилади."
© Абдулқаййум Комил таржимаси
Бизнинг манзил 👇
👉 @Avliyolar_uz