#назм
Сўнгги эълон
"Бугун умрим тақвимидан
20чи йилни узиб ташлайман,
Ва сендан узаман кўнглимни" деб ёзган эдим, 20 ёшимда.
Бугун умрим тақвимидан
46 йилни узиб ташлайман,
Ва ҳаммадан, ҳа, ҳаммадан
узаман кўнглимни.
Энди, кимсасиз ҳаётимга ҳеч кимни киритмайман,
Қулфлар уриб ташлайман дарвозасига,
Ҳатто, дарчасидан боқолмайди энди ҳеч зот.
Бугун тойриниб, баногоҳ
юзтубан йиқилдим,
Чиндан йиқилдим.
Кўксим зарб еди.
Лекин, шу зарб уйғотиб юборгандек бўлди мени.
Йўқ қадрим учун йиғламайман энди,
Ўзи, йўқ нарса учун йиғлаш телбаларнинг иши.
Кетиб бўлган одамлар учун ҳам куймайман.
Бу ҳам телбаларнинг иши, аслида.
Умрим китобидан ҳамма саҳифаларни йиртиб,
оловга отаман.
Устимдан кулаётган
ҳаммани ҳайдаб соламан,
Фақат ўзим қоламан кулаётганлардан.
Хуллас, сўнгги эълон:
Кетинг,
Қайтманг!
✍️ Гулжамол Асқарова
@atlantida_lost