Репост из: O‘zbekiston Badiiy akademiyasi🇺🇿
Диққат, эълон!!!!
“ Иккинчи жаҳон уруш хотираларида” ижодий ишлар кўрик-танлови бошланди
Мудофаа вазирлиги 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Иккинчи жаҳон уруш хотираларида” номли ижодий ишлар кўрик-танловини эълон қилади.
Танлов Иккинчи жаҳон уруши майдонларида ҳамда машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча юртдошларимизда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг номларини абадийлаштириш, ўзбек халқининг буюк Ғалабага қўшган ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уруш асоратларини унутмасликка чорлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Танлов ижоднинг қуйидаги йўналишларида ўтказилади:
Рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик.
Танловда Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаблари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, санъат мактабларининг ўқитувчилари, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги, Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ва ўқитувчилари иштирок этиши мумкин.
Ушбу танлов 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейида ўтказилади.
Танловда иштирок этишни истаганлар танлов эълон қилинган кундан бошлаб жорий йилнинг 10 апрел санасига қадар “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
- танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резуме);
- паспорт (ID-карта) нусхаси;
- маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси (мавжуд бўлса);
- ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;
- 9х12 ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
- танловда иштирок этаётган томондан яратилган, бадиий жиҳатдан ҳамда бадиий безак ва мантиқ жиҳатдан тўлиқ якунланган (рамка билан безатилган) ижод намунаси (асар).
Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.
Танловда иштирок этишни хоҳлаганлар ўз ижодий ишларини қуйидаги манзилга “танловга” деган белги ва расмийлаштирилган ариза билан олиб келишлари ёки йўллашлари сўралади:
100069, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси, 382-уй.
Алоқа учун телефонлар: 99 860-18-87, Ташкилий қўмита