⚡️Мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мудофаа вазирининг қўшинлар жанговар шайлиги ва қобилиятини ошириш, қисм ва бўлинмаларни ҳар томонлама тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

Мамлакат раҳбарияти томонидан армиянинг жанговар салоҳиятини ва шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолатини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани модернизация қилиш, шунингдек, мудофаа саноати корхоналарини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.