Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига о дамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап тамонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан. Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: Ўзимизам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хохласа ўттиз ўғлим бор, хақ динни бутин элга узим етказаман деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди. Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алейкум ва Рахматуллох деб ўнг тамонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап тамонга салом берганда қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Рахми чексиз Оллох ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми деб сўради...