🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Қорабоғ» 🕌 жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.
📄Диний саволлар учун:
📞Тел: (78) 150-33-44
🔗 @SavollarMuslimUzBot
📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун:
• Telegram.me/Masjid_adminbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Рўзадор одам эсидан чиқариб бирор нарса еб-ичиб қўйса рўзаси очиладими? 📚моминнинг_қалқони
Опрос
  •   Ҳа, очилади
  •   Йўқ, очилмайди
  •   Рўзаси очилади, каффарот рўзасини тутиб беради
79 голосов


#mutolaa #hadis #zikr #duo
📿ҲАР КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🌙Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар (Абу Довуд ривояти).

💬 Маъноси: Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлган ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» дедилар. Саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ: «Аллоҳни зикр қилиш», дедилар (Термизий ва Ибн Можа ривояти).


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» эканини уларга хабар беринг», дедилар» (Термизий ривояти).

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар (Термизий ривояти).

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ фаришталарига ихтиёр қилган «Субҳана Робби ва биҳамдиҳи, субҳана Робби ва биҳамдиҳи» жумласини айтиш», дедилар» (Термизий ривояти).


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

     🌏 Кўзингдан парда олиб ташланганида

☝️ Аллоҳим ожизлигимизга назар сол

    🌙 Мазҳаб – бу умматдир

https://Taplink.cc/angren_masjid


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

РЎЗАДОР АЁЛНИНГ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛИШИ

CАВОЛ: Саҳарлик қилиб, рўза тутган аёл ифтордан олдин, масалан, пешин вақтида ҳайз кўриб қолса, кечгача ўзини рўзадор каби туриши керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор ҳолдаги аёлнинг кўрган қони ҳайз экани аниқ бўлса, ифторгача рўзадор ҳолда турмайди. Чунки у ҳайз кўриши билан рўзаси очилиб кетади ва унга еб-ичиши жоиз бўлади. Аммо буни ошкора қилмайди. Ифторгача ҳеч нима еб-ичмайман деб, емай-ичмай юриши тўғри эмас. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий”да бундай дейилган:

(وإذا حاضت المرأة)أو نفست (أفطرت وقضت) وليس عليها أن تتشبه حال العذر؛ لأن صومها حرام، والتشبه بالحرام حرام (وإذا قدم المسافر) أو برئ المريض أو أفاق المجنون (أو طهرت الحائض) أو النفساء (في بعض النهار أمسكا) وجوباً، هو الصحيح

“(Рўзадор) аёл ҳайз ёки нифос кўриб қолса, оғзи очилади ва қазосини тутиб беради. У ўзини узрли кишиларга ўхшатиши шарт эмас. Чунки бундай аёлнинг рўза тутиши ҳаром бўлиб, ҳаромга ўхшатишлик ҳам ҳаромдир. Куннинг бир қисмида мусофир ўз шаҳрига етиб келса, касал тузалиб қолса, мажнун ҳушига келса, ҳайзли, нифосли аёл пок бўлиб қолса, буларнинг барчаси еб-ичишдан тийилиб туриши вожибдир. Саҳиҳ гап мана шу”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🕋🕋🕋🕋🕋
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://Taplink.cc/angren_masjid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг
6-моддаси.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг...


Рўзадор одам сақич чайнаса рўзаси очиладими? 📚моминнинг_қалқони
Опрос
  •   Рўза очилади. Фақат қазо лозим бўлади
  •   Сақич чайнаш билан рўза очилмайди.
  •   Сақич чайнаш рўзадор одам учун макруҳ
21 голосов


Агар бугун сизнинг охирги кунингиз бўлса...?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамларда турли хил қизиқиш бўлади. Бир одам замонасида қанча улуғ зот бўлса, ҳаммасининг ҳузурига бориб, «агар эртага охирги кунингиз экани маълум бўлса, ўша кунда қандай амал қиласиз?» деб сўрарди. Бу одамнинг мақсади Аллоҳнинг валийлари наздидаги савоби энг кўп ва нажотга сабаб бўладиган амални билиш эди. Шундай қилиб, турли хил одамларнинг олдига бориб, шу саволни бериб юрди. Ўша пайтдаги машҳур муҳаддис Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурларига ҳам борди ва у кишидан ҳам шу саволни сўради: «Агар сизга эртага вафот этишингиз маълум бўлса, бугун қандай амал қилган бўлар эдингиз?»

Абдурраҳмон ибн Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб жавоб бердилар: «Менинг ҳар куни қиладиган амалим бор, ўшани қиламан. Унга бирорта амал қўша олмайман. Чунки вақтларимни шундай тартиблаб олганманки, гўё ҳар бир кун менинг энг охирги кунимдир. Эрталабдан кечгача ҳаётимни шундай тартибга солганманки, гўё бугун ҳаётимнинг охирги куни ва мен қайси амални қилишим керак бўлса, ўша амални қиляпман».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳадис #duo
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

#tonggi_duo

🕋🕋🕋🕋🕋
🔖 Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 11 ФЕВРАЛЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:04
⏰ ҚУЁШ -    07:23
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:10
⏰ ШОМ -      17:55
⏰ ХУФТОН -19:09

Улашинг..
.


#mutolaa
🪶 АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ “АРБАЪИН” АСАРИДА ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ҲАДИСЛАРИ

🟢Барча даврларда инсоният учун маънавий юксаклик рамзларидан бири бўлиб келаётган Алишер Навоий меросининг қиймати замонлар оша ортиб, сайқалланиб бормоқда. Чунки тафаккур даражасининг юксалиши ва унинг самарасининг амалий ҳаётда намоён бўлишини биз у зот каби инсонлар орқали кузатишимиз мумкин бўлади. Натижада ҳаёт ва ижод, фикр, сўз ва амал уйғунлиги кўз олдимизда жонли гавдаланади.

Албатта, Навоий меросининг қирралари ва уфқлари ғоятда кенг. Аммо асосий жиҳати бу зот мусулмон мутафаккири бўлиб, ўз борлиғини ва ҳақиқатини мана шунда кўрганлигидир. Ислом ҳақиқатлари унинг бутун меросига мазмунига сингдириб юборилганидан ташқари, бевосита дин илмларига бағишланган асарлари ҳам етарлича. Жумладан, қирқ ҳадис шарҳига бағишланган “Арбаъин” рисоласи ҳам шулар жумласидандир. Ўтмишда кўплаб олимлар қирқ ҳадис битиш ва уни шарҳлашга катта эътибор қаратишган ва бу иш анъанага айланган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган айрим ҳадисларнинг бирида шундай дейилади:

“Ким умматим учун уларнинг дини борасидаги қирқ ҳадисни сақлаб етказса, Аллоҳ уни қиёмат кунида фақиҳ ва олим қилиб тирилтиради” (Имом Дорақутний ва бошқалар Муъоз ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган) (Суютий. Жамъ ал-жавомеъ. 21368-рақам).


🟢Таъкидланидек, Абдураҳмон Жомийнинг “Чиҳил ҳадис” (Қирқ ҳадис)ини Алишер Навоий туркийга таржима қилган. Шоирнинг нияти, асар муқаддимасида таъкидланганидек, “форсийдонлар идрок айлаган” қирқ ҳадис моҳиятидан туркийзабонларни ҳам баҳраманд қилиш эди. Бу ҳадисларни шеърга солишда эса барча шоирлар уларнинг осон тушунилишини, ёдда сақланилишини ҳам назарда тутганлар:

Форсийдонлар айлабон идрок,
Орий (холи) эрди бу нафъдин атрок (турклар).
Истадимки, бу халқ ҳам бори
Бўлмағайлар бу нафъдин орий.


🪶Батафсил

  🤲 Аллоҳ сизларга машаққатни истамас

   ⏺ Ким даъват қилинса-ю, ижобат қилмаса, ...

   ✅ Устоз ва ота-онанинг мақсади бир бўлиши лозим!

https://Taplink.cc/angren_masjid


Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини ювса бўладими?
Опрос
  •   Тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди
  •   Тиш пастасини ишлатиш мумкин
  •   Тиш пастасини ишлатиш ҳаром


#kun_hikmati
📖 ИНЪОМЛАРНИНГ ЭНГ УЛУҒИ ВА МАРТАБАЛАРНИНГ ЭНГ БУЮКИ...

Ибн Молик Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Албатта, инсоният учун берилган илм инъомларнинг энг улуғи ва мартабаларнинг энг буюкидир. Зеро, у улкан бахт-саодатнинг сабабчисидир. Дунёда жаҳолатдан нажот, охиратда эса олий даражаларга эришиш йўлидир".


#ilm #inson #baxt #saodat

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 10 ФЕВРАЛЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:05
⏰ ҚУЁШ -    07:24
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:08
⏰ ШОМ -      17:54
⏰ ХУФТОН -19:
08

Улашинг...


#mutolaa #duo #zikr #alhamdulillah
🤲ДОИМО "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ" ДЕБ АЙТИНГ!

🗣Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

☝️ Аллоҳ таоло бандаларига:
لا تقنطوا

"ноумид бўлманглар" деган.

➖〰️〰️➖

⏺Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига:
لا تياسوا


"ноумид бўлмангиз" деган.


➖〰️〰️➖

⏺Юсуф алайҳиссалом укасига:
لا تبتئس


"ташвиш чекма" деган.

➖〰️〰️➖

⏺Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга:
لا تخف


"қўрқма" деган.

➖〰️〰️➖

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳуга:
لا تحزن

"маҳзун бўлманг" деганлар.


Ташвишли дамларда инсон қалбига хотиржамлик солиш илоҳий манҳаждур. Бас, шундай экан, доимо "алҳамду лиллаҳ" денг.


📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

     😶 Хотирани қандай кучайтирса бўлади?

💧 Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш

    💵 Бой бўлишни истайсизми?

🕋🕋🕋🕋🕋
https://Taplink.cc/angren_masjid


Сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими?
Опрос
  •   Йўқ, очилмайди
  •   Ҳа, очилади
  •   Фақат нос чекса очилади
40 голосов


🕋🕋🕋🕋🕋

Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлса, ким сизга қарши бўлади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Шайх Мухаммад Ротиб Нобулисий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлса, ким сизга қарши бўла оларди.

Агар Аллоҳ сизга қарши бўлса, ким сиз билан бирга бўла олади.

Агар Аллоҳнинг муҳаббатини қозонсангиз, нимани йўқотасиз.

Агар Аллоҳнинг муҳаббати сиздан узоқ бўлса, унда нимани қўлга киритасиз.

Аллоҳнинг муҳаббати орқали эришилган натижа, самара ва ютуқларнинг адади ҳамда сон-саноғи йўқ. Масалан, агар Аллоҳ сизни яхши кўрса, У Зот одамларнинг қалбида сизга бўлган муҳаббатни пайдо қилади. Одамларнинг сизни яхши кўриши бу бебаҳо неъматдир.

Агар Аллоҳ сизни яхши кўрса, сизга ҳикматни ато этади. “Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир”.

Ҳикмат ато этилган банда, шукр қилувчи, қаноатли бўлади.

Ҳикмат ато этилмаган банда эса ношукр, бетоқат бўлади.

Ҳикмат ато этилган банда, аёли итоатсиз бўлса ҳам бахтли ҳаёт кечиради.

Аммо ҳикмат ато этилмаган банда эса, аёли солиҳа, итоатгўй бўлса-да бахтли бўла олмайди.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://Taplink.cc/angren_masjid


#kun_hikmati
🟢 ИЛМ УСТУНСИЗ УЙЛАРНИ БУНЁД ҚИЛАР...

Илм устунсиз уйларни бунёд қилар,
Жаҳолат эса иззат ва шараф биноларин вайрон этар.

#ilm #ustun #uy #bunyod

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🕋🕋🕋🕋🕋
✈️ Taplink.cc/angren_masjid


#mutolaa #farosat #saodat
Фаросат соҳиблари саодатлидир

🔴 Кишининг маърифати юксалгани сари ундаги фаросат нури ҳам кучайиб бораверади. Фаросат – кишида тез ва тўғри фаҳмлай олиш қобилияти, заковат, диддир.

📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинглар. Чунки у Аллоҳнинг нури ила қарайди”, дея марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).


📚 Уламоларимиз ушбу ҳадисни шарҳлаб: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинг” яъни маъсиятларнинг ошкорасидан ҳам, махфийсидан ҳам сақланинглар. Эҳтимол, мўмин киши қилаётган гуноҳларингизни басират кўзи ила кўриб турар, натижада унинг олдида изза бўласизлар. Чунки комил мўмин сизлар яшираётган нарсага Аллоҳ таоло ато этган қалб кўзи билан назар солади ва ҳақиқатни ҳис этади”, дейишган...

🟢Батафсил

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

  ❗️ Бугунги кунда қандай муаммоларга учраяпмиз?

   🤲 Иймон келтирганларга нажот берилади

   ✅ Аҳли сунна мустаҳкам илмларга суянади

🕋🕋🕋🕋🕋
✈️ Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 9 ФЕВРАЛЬ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:06
⏰ ҚУЁШ -    07:26
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:07
⏰ ШОМ -      17:52
⏰ ХУФТОН -19:
07

Улашинг...


Рўзанинг бузилиши неча хил бўлади?
Опрос
  •   2 хил. Қазо ва каффоротни вожиб қиладиган ҳолатлар
  •   Фақат қазони вожиб қиладиган амаллар
  •   Фақат каффоротни вожиб қиладиган амаллар
40 голосов


​​Тобут одамлар елкасида қўлма қўл борар, бир қизалоқ нималар бўлаётганини тушунмай ʺАдажон, менам бораманʺ, деб эргашиб йиғламаганни ҳам йиғлатарди. Қизалоқ отасини қаерга олиб кетишаётганини билганда шундай дермиди? Маййитни қабристонга қўйиб келишди ҳамки қизалоқ йиғидан тўхтамади, ҳар бир эркакка ёпишиб, адажонисини сўрарди:

ʺАдажоним қани, нимага сизлар билан келмади? ʺАммо ҳеч ким унга адажонингни кўмиб келдик дея олмасди. Юрагим тўлиб, сабрим чидамай, унга бир нималар дегим келди. Аста бориб, қизчанинг қўлидан тутдим. У умид билан менга тикилди. Кўзларининг ичи қизариб, юраги куйиб, лаблари ёрилиб кетибди.

Бир чеккага бошладим. У саволларига жавоб берадиган одамни топиб олгандек жон деб менга эргашди. Сув ичирдим, сал ўзига келди. Пинжимга тикилиб, оғир хўрсинди.
— Аллоҳни биласанми қизим? деб бармоқларим билан сочларини тарадим. У менга шошиб қарадида.
— Аллоҳ битта, адажоним айтган, деди бийронгина қилиб.
— Адажонинг шунақа деган бўлса, у солиҳ одам экан, дедим, эслаб кўрчи адажонинг яна нима деган?
— Аллоҳни айтганини қилиш керак . . .
— Эй, баракалла дедим қувониб, сен мен ўйлагандан ҳам ақлли қиз экансан.

Адажонинг тўғри айтибди. Аллоҳнинг айтганини ҳамма қилиши керак. Мана Аллоҳ адажонингни олдига чақирди. Адажонинг Аллоҳни айтганини қилиб хўп деб кетди.
— Лолани адасини нимага чақирмади?
— Унақа деб бўлмайдида қизалоғим, Аллоҳ ўзи ҳоҳлаган одамларини чақириб олади, сенинг адажонингни ҳоҳлабдими, шунга чақириб олди.

— Аллоҳ адажонимми яхши кўрадими?
— Бўлмасамчи, сендек қизчасига Аллоҳни танитди-ю ёмон кўрадими?
— Аллоҳ жаннатда турадими?
— Воҳ жаннатниям биласанми?
— Биламан адажоним айтганлар, Аллоҳни айтганини қилсанг жаннатга тушасан деганлар.
— Айтдимку, адажонинг ростанам солиҳ одам экан.
— Адажоним қайтиб келадими?
— Ана холос, жаннатга ҳамма кирсам дейди, сен қайтиб келишни ҳоҳлайсанми?
— У ерда адажоним касал бўлмайдими?
— Бўлмайди!
— Ойим билан кўргани борамизми?
— Аллоҳ ҳоҳласа борасизлар қизим.

— Қачон борамиз?
— Аллоҳ чақиргандада асалим.
— Қачон чақиради?
— Унисини билмадим, қачон чақиришни Аллоҳнинг ўзи билади.
— Лола адажонимни сўраса жаннатга кетган, дейми?
— Ҳа, ҳа . . . ИншоАллоҳ шундай дегин, доно қизим. Энди менга айтчи, адажониси жаннатга кетган қизлар йиғлайдими, йиғламайдими? У иккиланиб бош қимирлатди. Йиғламасликка ваъдасини олдим. Уч кун аза ичида қизчани кузатдим.

У йиғлмади...


🕋🕋🕋🕋🕋
✈️ Taplink.cc/angren_masjid

3k 0 18 1 61
Показано 20 последних публикаций.