🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Қорабоғ» 🕌 жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.
📄Диний саволлар учун:
📞Тел: (78) 150-33-44
🔗 @SavollarMuslimUzBot
📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун:
• Telegram.me/Masjid_adminbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#фотолавҳа

📸 «ҚОРАБОҒ» ЖОМE МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИ ШУКУҲИ.

🕌 Жума мавъизаси: ИСЛОМДА
СОЛИҲА АЁЛ – ХАДИЙЖА ОНАМИЗ ТИМСОЛИДА!

🕌 Маърузачи: Низомиддин қори Абдумаликов| “8” - ноябрь 2024 йил.

✔️Дўстларингизга улашинг...
https://taplink.cc/angren_masjid


#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

———
📕 Каҳф сураси
🎙 Шайх Алижон қори

📖 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

Taplink.cc/angren_masjid


Репост из: 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ижтимоий_одоблар #видео

🕌 ЖУМА ОДОБЛАРИ!
🕌 Низомиддин қори Абдумаликов

👍 Жума ҳақидаги оят ва ҳадис
📚 «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир»
😊 «Жумуъа сураси» 9 оят.

📖 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📖 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар».
📚 Бешовларидан фақат
Бухорий ривоят қилмаган.

🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌
📩 Аллоҳ розилиги учун
📲📲📲📲📲 аввало амал билан!
➡️ Telegram.me/+yICj7y5gZWQ0OTky


Репост из: 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал
Ҳафтанинг энг шарафли куни қайси? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Опрос
  •   Жума куни
  •   Шанба куни
  •   Душанба куни
  •   Энди билиб оламан
984 голосов




Репост из: 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.


🔗 Улашинг:
✅ T.me/+yICj7y5gZWQ0OTky


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 8 НОЯБРЬ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:42
⏰ ҚУЁШ -    07:03
⏰ ПЕШИН - 12:12
⏰ АСР -        15:29
⏰ ШОМ -      17:13
⏰ ХУФТОН -18:
29

Улашинг...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⏱ ...Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир.

🧮 У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоҳлик беради. Уламолар ўтаётган вақт ҳақида бундай деганлар: “вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади”. Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат бўлади.

🤷Кўпчиликнинг вақтга бепарво бўлишига асосий сабаб уларнинг ҳаётда мақсади йўқлигидир. Инсон дунёга нима учун келган, бир мартагина бериладиган ҳаёт неъматини беришдан кўзланган буюк ҳикмат нимада? Табиийки, бу саволга энг тўғри жавобни инсонни яратган, унга ҳаёт ато этган Зотнинг Ўзи бериши мумкин. Мана, ўша энг тўғри жавоб: «Жин ва инсонни Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят).

⏳Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо килади: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман”.

🕓 Умрни қадр-қиммат ва нафисликда ҳеч нарса ила ўлчаб бўлмайди. Агар минг йилни беҳуда сарфлаб, сўнг тавба қилиб, сизга умрингизнинг охирида саодат насиб этса, абадул-абад жаннатда яшайсиз. Шунда (сиз учун) энг шарафли нарса охирги лаҳзадаги мана шу ҳаётингиз эканини биласиз. Вақт энг мукаммал неъматдир. Унда ҳеч қандай айб йўқ. Айбдор ундан фойдаланмаётган инсоннинг ўзидир. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари бундай деб марҳамат қилганлар: “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг”...

🖥 БАТАФСИЛ

#maqola #vaqt #lahza #umr

Taplink.cc/angren_masjid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 7 НОЯБРЬ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:41
⏰ ҚУЁШ -    07:02
⏰ ПЕШИН - 12:12
⏰ АСР -        15:30
⏰ ШОМ -      17:14
⏰ ХУФТОН -18:
29

Улашинг...


Гарвард профессори ҳадисдаги ҳақиқатни илм билан исботлади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳар бир мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди”[1] деб айтган ҳадисларини яхши билади.

Аммо инсонда қандай қилиб деган савол туғилиши табиий.

Гарвард профессори илмий тадқиқотлар ёрдамида буни исботлаган. Бу ҳақда тадқиқотчи бундай дейди:
“25 йил давомида олиб борган тадқиқотларим натижасига кўра, инсон қанча кўп хайр-эҳсон қилса, шунчалик бой бўлиши аниқланган. Бу натижага аввало ўзим ҳам ишонмадим. Маълумотларда хатолик кетган деб ўйладим. Лекин аниқ ҳақиқат шуки – агар сиз бир доллар хайрияга сарфласангиз, ўртача тахминанда бир ярим доллар сизга қайтиб келади”.
Сиз муҳтожларга ёрдам бериш баробарида аввало Аллоҳнинг розилигини, руҳий хотиржамлик, бу дунё ва охиратингиз учун яхшиликларни қўлган киритасиз ҳамда мол-дунёингизни поклайсиз.

Гарвард профессори яна бундай дейди:
“Шундан сўнг, психологлар билан бирга тадқиқотларим устида иш олиб бордим. “Мен иқтисодчиман тадқиқотларим натижасига кўра, инсон қанча кўп садақа қилса, унинг даромади шунча кўпайиши аниқланди”, деб илмий изланишларимни баён этганимда, улар узоқ йиллардан бери бу ҳақиқатга гувоҳ бўлиб келишлигини, “садақа, хайрия қиладиганлар эҳсон қилганлари сари даромадлари кўпайиб борганини кўп кузатганмиз” дейишди”.


Қолаверса, хайр-эҳсон қилиш кишининг руҳиятига ва жисмоний саломатлигига ижобий таъсир қилиши ҳамда иқтисодий фаровонликни, адолатни жамиятни шакллантириши ҳам тадқиқотларда ўз исботини топган ҳақиқатлардан саналади.

Эҳсон-хайрия қилиш – икки томонлама фойдани жалб қилувчи амалдир.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://Taplink.cc/angren_masjid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#mutolaa #shayton #baqara #quron
💬 ШАЙТОН БИЛАН ГАПЛАШГАН САҲОБА

📖 Бақара – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди.

🟢 Бақара сураси ўқилган уйдан шайтон қочади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Шайтон Бақара (сураси) ўқиладиган уйдан қочади", дедилар (Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

🟢Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким кечаси Бақара сурасидан ўн оят ўқиса, шайтон ўша кечада унинг уйига кирмайди" (Имом Доримий, Имом Байҳақий ривояти)...

📝БАТАФСИЛ

⚡️ Taplink.cc/angren_masjid


Репост из: 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🤲 «Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир

https://taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 6 НОЯБРЬ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:40
⏰ ҚУЁШ -    07:01
⏰ ПЕШИН - 12:12
⏰ АСР -        15:31
⏰ ШОМ -      17:15
⏰ ХУФТОН -18:
30

Улашинг...


#видео #жума_маърузаси

🧕 БИР ОЯТ ТАФСИРИ: АЛЛОҲ
ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР!

🕌 Низомиддин қори Абдумаликов

📽 ВИДEОНИ КЎРИШ.
Youtu.be/R_d3ZRfLKYU?feature=shared

🌐 Taplink.cc/angren_masjid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️‼️‼️‼️ #ҳикмат #илм

📝 Ҳасан Басрий айтадилар:
📒 «Агар илмнинг сурати бўлганида. Қуёшдан, ойдан, юлдузу осмондан ҳам чиройли бўларди».

📨 Аллоҳ розилиги учун
тарқатинг аввало амал билан!
📬 Telegram.me/+yICj7y5gZWQ0OTky


Репост из: 🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🤲 «Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир

https://taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 5 НОЯБРЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:39
⏰ ҚУЁШ -    06:59
⏰ ПЕШИН - 12:12
⏰ АСР -        15:32
⏰ ШОМ -      17:16
⏰ ХУФТОН -18:
31

Улашинг...


#xabar
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ГЛОБАЛ САММИТДА ИШТИРОК ЭТАДИ

🗣2024 йил 5-6 ноябрь кунлари Озарбайжонда БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси (UNFCCC COP29) доирасида “Бутунжаҳон диний етакчилар глобал саммити” бўлиб ўтади.

😄 Мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг 300 га яқин ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли диний етакчилар, олимлар ва экспертлар қаторида юртимиздан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов иштирок этади.

💬 Сафар жараёнлари, саммитда муҳокама этилган мавзулар ҳақидаги сўнгги маълумотлар сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Taplink.cc/angren_masjid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#mutolaa_vaqti #ota_ona #hadis
🗣ОТА–ОНАНИ УЛУҒЛАШ

🌙 Ислом дини одамларнинг доимо бир-бирларига яхшилик қилишга амр қилади. Жумладан, шу гўзал дунёга келишига сабабчи бўлган ота-онасига яхшлик қилиш лозимлигини тушунтирган. Ота-она ҳар бир инсон учун жуда мўътабар, эъзозли улуғ кишилардир.

📕 Ота-она ким бўлишидан қатъи назар, уларни ҳурмат-эҳтиром билан уларга яхшилик қилиш ҳар бир фарзанд учун зарур бўлган вазифалардандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота онасига яхшилик қилишга амр қилиб бундай дейди: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик...” (Анкабут, 8).

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: «Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилиги ва Аллоҳнинг ғазабида ота-онанинг ғазабидадир» (Абу Довуд ривояти)...

🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

⚡️ Taplink.cc/angren_masjid

Показано 20 последних публикаций.