⚡️
Ногиронлиги бор инсонларни ишга олган корхоналарга солиқ имтиёзлари бериладиЎзбекистонда ногиронлиги бор инсонларни ишга олган енгил саноат корхоналарига солиқ имтиёзлари бериш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёевга камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича берилган ахборотда сўз боради.
Обуна бўлинг👉🏻@Andijonliklar_TV