Репост из: Андижон24/Andijon24
Расмий баёнот:
Бозорлар ўз фаолиятини давом эттиради
Ҳурматли юртдошлар!
Азиз андижонликлар
Бугун эрта тонгда 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар тарқалди.
Вазиятни назорат қилиш, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов шошилинч йиғилиш ўтказди.
Коронавирус сабабли Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади. Таълим муассасалари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.
Бироқ коронавирус профилактикаси чора-тадбирлари доирасида Андижон вилоятидаги деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ва савдо комплекслари ёпилмайди. Аксинча, белгиланган тартибда ўз фаолиятини давом эттиради.
Айни пайтга қадар юртдошларимиз томонидан айрим бозор ва савдо комплексларида фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан нархларнинг асоссиз тарзда кескин оширилганлиги бўйича мурожаат қилинди. Мазкур ҳолатлар бозорлар маъмурияти ҳамда тегишли шаҳар ва туман ҳокимликлари, тегишли идоралар томонидан ўрганилмоқда.
Агарда бундан кейин ҳам шундай ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз зудлик билан бозор маъмуриятига ёки Монополия қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини қилиш агентлигига, ҳокимликларга мурожаат қилишингиз сўралади.
Андижон вилояти бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси ахборот хизмати.
https://t.me/andajon_bozorlari