ҚАЙСИ ҲУНАР ҚАЙСИ КАСАЛЛИКНИ ДАВОЛАЙДИ?
ТЎҚИШ — ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
Тўқиш (қўлда) — склероз (хотиранинг сустлиги)ни даволайди. Қулоқлардаги шовқин, асаблардаги зўриқиш, бош оғриғини бартараф этади. Жинсий аъзолар шамоллаши, овқат ҳазм қилишдаги муаммолар, бўғимлардаги оғриққа қарши самарали курашади. Айириш, қон-томир ва лимфа тизимининг иш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ташқи муҳитнинг салбий таъсирларидан ҳимоялайди.
МАШИНАДА ТЎҚИШ ЛОР АЪЗОЛАРИНИ ҲИМОЯЛАЙДИ
Тўқиш (машинада) — эшитиш органлари касалликларидан ҳимоялайди. Бош суяги ва мия жароҳатларини даволайди. Интуиция (ички сезги)ни тиклайди. Остеохондрозни бартараф этади. Салбий ҳиссиётларни қувиб чиқаради.
ТИКИШ — ЮРАККА ФОЙДА
Тикиш — юрак уриши маромини нормаллаштиради, артериал қон босимини туширади. Чаноқ ички босимининг юқорилигида ҳам яхши самара беради. Уйқусизлик, руҳий зўриқиш, бош оғриғи, толиқиш каби руҳий муаммоларни бартараф этишда ёрдам беради. Қорин дам бўлиши, ич қотиши каби нохуш вазиятларни енгиллаштиради. Қоннинг умумий таркиби яхшиланади.
ЮМШОҚ ЎЙИНЧОҚ — ЯХШИ ОВУНЧОҚ
Юмшоқ ўйинчоқлар, ёстиқчалар тайёрлаш — жисмоний ва руҳий толиқишни енгади. Қон босимини туширади. Уйқучанлик, умумий ҳолсизлик, депрессия ҳолатларида, овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши, аллергия,таянч-ҳаракат тизимида муаммолар мавжуд бўлганда шуғулланиш тавсия этилади.
КАШТА ТИКИШ — АСАБНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
Кашта тикиш — марказий асаб тизими патологиялари билан курашади, шамоллаш ва яллиғланиш жараёнларини тўхтатади. Бўғимлардаги оғриқ, юқори қон босими, бош оғриғини бартараф этади. Тутқаноқ, терининг юқори таъсирчанлиги, бурундан тез-тез қон кетиши ҳолатларида ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ — ҚОН БОСИМИНИ МЕЪЁРЛАШТИРАДИ
Ёғоч ўймакорлиги — қон босимини нормаллаштиради. Асабий ва жаҳлдор кишиларга шуғулланиш тавсия этилади. Ошқозон, ўн икки бармоқли ичак, ошқозоности бези, шунингдек, сурункали яллиғланиш касалликларида ижобий таъсир кўрсатади. Турли ҳидларга юқори сезувчанлиги борлар ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланмаганлари маъқул.
Шуни инобатга олиш лозимки, бу ҳунар турлари билан шуғулланиш муайян касалликни даволашда қўшимча таъсир кўрсатади. Умумий даво чоралари билан ҳамоҳанг тарзда олиб борилганда беморнинг шифо топиши осонлашади.