Фильтр публикаций


ОИВ инфекциясига қарши кураш бўйича семинар ўтказилди.

Жорий йилнинг 21 июнь куни шаҳарда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини ошириш, аҳолини ушбу касалликдан муҳофаза қилиш, айниқса ҳорижий мамлакатлардан қайтган мигрантларнинг ўз вақтида тиббий кўрикларга жалб қилиш мақсадида 94 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, тиббиёт бирлашмаси раҳбар ва ўринбосарлари, оилавий поликлиникалар бош шифокорлари ҳамда ички ишлар ходимлари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинарда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори Б.Қораев, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ш.Шокиров, Н.Дехқонова, шаҳар ИИОФМБ бошлиғининг ўринбосари И.Настритдиновлар сўз олиб МФЙларда ҳамкорликда иш ташкил қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли вазифа ва топшириқларни белгилаб берди.

Семинар якунида маҳаллаларда МФЙ еттилиги томонидан тарғибот ишларини самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати


Telegram I Instagram I Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёшлар форуми доирасидаги "Open air" мега шоу-концертидан махсус лавҳа.

Саҳифа: @andpress


Андижондаги галаконцертда ёшлар учун юртимиз эстрадасининг таниқли вакиллари, машҳур юлдузлар иштирок этдилар.

Саҳифа: @andpress


Форумда вилоят ҳокими сўз олиб, ёшларга табрик йўллади. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев форум қатнашчилари олдида сўзга чиқди.

Вилоятимизнинг фаол ва иқтидорли ёшларига эсдалик ҳадялар ва ташаккурномалар топширилди.

Саҳифа: @andpress



Показано 5 последних публикаций.