Репост из: Siyosiy maydon
Ўзбекистондаги амалдаги 5 та сиёсий партия. Улар 2024 йилги сайловга қанча аъзолари билан кириб келмоқда
1️⃣ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган Таъсис Съезди қарори билан ташкил этилган. Партия ўз сафида 1,6 миллон нафарга яқин аъзоларни бирлаштирган.
2️⃣ 2008 йил 20 июнь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг бирлашув қурилтойи бўлиб ўтган. Қурилтой якунида ушбу икки партия бирлашиб, улар негизида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (ЎзМТДП) ташкил этилган. Ҳозирда партия аъзолари сони 660 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда.
3️⃣ Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) 1991 йил 1 ноябрда бўлиб ўтган I Таъсис қурултойида ташкил топган. Партия ўз сафида 668 минг нафар аъзоларни бирлаштирган.
4️⃣ Ўзбекистон “Адолат” СДП 1995 йил 18 февралда I Таъсис Қурултойида ташкил топган. Бугунги кунда партия сафидаги аъзолар сони 1,1 миллион нафардан ортиқни ташкил этади.
5️⃣ Ўзбекистон Экологик партияси 2019 йил 8 январда бўлиб ўтган I Тасис қурултойида ташкил этилган. Ўзбекистондаги энг ёш партиянинг аъзолар сони бугунги кунда 640 минг нафарни ташкил этади.
Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar