Оллохнинг 99исм сифати


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций














Мулк 23.
Жуда хам оз шукр қиласизлар-а?!




Азон дуоси


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Азон дуосини тўғри ўқиш. Шайх Алижон қори


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Асмаул Хусна болалар учун


Биласизми қадрдон, ўн йил ўтиб бугун қайси бренддан кийинганингиз, кимлар билан ва қаерда вақтичоғлик қилганингиз аҳамиятга эга бўлмай қолади!

Аксинча, қандай яшаганингиз, кимларга яхшилик қилганингиз, вақтингизни кимга ва нималарга сарфлаганингиз ва ўтган вақт давомида нималарни ўрганганингиз аҳамиятли саналади.

Шундай экан, бугунги ўй хаёлларимиз нималар билан банд, вақтимизни нима учун ва ким учун сарфлаяпмиз, тафаккур қилайлик.


⭕️Мўмин банда кучли бўлади.
Мўмин банда ғамгин бўлмайди, маҳзунликка тушмайди.
Борди-ю ғамга, маҳзунликка тушсангиз

⭕️Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ ғамга ботиб қолган инсон ёнидан ўтиб қолдилар ва унга:

"Сендан уч нарса сўрайман, жавоб бер:

1.⭕️Бу коинотда Аллоҳ таоло ирода қилмаган бирор иш амалга ошиши мумкинми❓

2.⭕️Аллоҳ таоло сенга ёзиб қўйган ризқни бирон бир нарса камайтира оладими❓

3.⭕️ Ёки Аллоҳ таоло сенга ҳаёти дунёда ёзган муддатдан бир лаҳза бўлса ҳам озаядими?", деди. 


У киши: "Йўқ", деб жавоб қилди.

Иброҳим Ибн Адҳам деди:
"Унда бу ғамгинликнинг сабаби  нима ''❓❓


Qara...
Alloh seni nima bilan mashgʻul qilib qoʻydi. Alloh seni nima bilan mashgʻul qilganiga qarab Robbing oldidagi darajangni bilib ol.
Kimdur ilm yoʻlida.
Yana kimdur da'vat yoʻlida.
Seni Alloh nima bilan mashgʻul qildi?
Bugun eng koʻp nima bilan mashgʻul boʻlding?
Agar Alloh taolo seni foydasiz ishlar bilan band qilgan boʻlsa demak oʻzidan yiroqlashtiribdi.
Tafakkur qil , tavba qil.
Zero manziling Jahannam boʻlmasin!


360 та бўғим

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган...", деб айтдилар.
Имом Аҳмад ривояти

Инсон жисмидаги бўғимлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср олдин белгилаб, хабар берганларидек уч юз олтмиштадир. Ахир, Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан бошқа ким ҳам хабар бера олар эди. Ушбу илмий ҳақиқатга йигирманчи асрнинг охирларида етишилдику?!
– Умуртқада 147 та бўғим.
– Кўкракда 24 бўғим.
– Юқори томонда, яъни елка, тирсак, билак ва қўл суякларида 43 × 2 = 86 та бўғим.
– Пастки томонда, яъни сон, тизза, тўпиқ ва оёқ суякларида 44 × 2 = 88 та бўғим.
– Тосда 13 та бўғим.
– Жағда 2 та бўғим.
Жами: 147+24+86+88+13+2=360

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлардаги ҳар бир бўғим учун ҳар куни тонг отганда садақа бордир. Ҳар бир тасбеҳингиз (яъни, "Субҳаналлоҳ", дейишингиз) садақадир. Ҳар бир ҳамдингиз (яъни, "Алҳамдулиллаҳ", дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлилингиз (яъни, "Ла илаҳа иллаллоҳ", дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир такбирингиз (яъни, "Аллоҳу акбар", дейишингиз) ҳам садақадир. Яхшиликка буюришингиз ҳамда ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Чошгоҳ (зуҳо) пайтидаги икки ракат ўқиган намозингиз буларнинг ўрнига ўзи кифоя қилади", дедилар".

Имом Муслим ривоятлари📌


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллохнинг 99исм сифати. Нашида






​​Аллоҳ таолонинг исимлари ва сифатлари орқали Унинг динини маҳкам тутиш.
Аллоҳ таоло бу тўғрида бундай марҳамат қилади:
«...Ким Аллоҳ (дини)ни маҳкам тутса, демак, у тўғри йўлда йўлланибди» Оли Имрон сурасининг 101-ояти.
 Буйруқлар ва қайтариқларга амал қилиш орқали Аллоҳ таолонинг динини маҳкам тутиш учун бўлса, исимлари билан динни маҳкам тутиш ботинда юз беради.

Бу борада Аллоҳ таолонинг ўзи шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», Аъроф сураси 180-оятида дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.

Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган.
Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган:

Келинг шу ўринда ушбу гўзал 99 та исмларни бир бор зикр қилиб санаб ўтайлик.

1)  Аллоҳ. 2) ар-Роҳман. 3) ар-Роҳийм. 4)  ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6)  ас-Салам. 7)  ал-Мўмин. 8)  ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10)  ал-Жаббор.

11)  Ал-Мутакаббир. 12)  ал-Холиқ. 13)  ал-Бариъ. 14)  ал-Мусаввир. 15)  ал-Ғоффар. 16)  ал-Қоҳҳар. 17)  ал-Ваҳҳаб. 18)   ар-Роззақ. 19)  ал-Фаттаҳ. 20) ал-Алийм.

21) Ал-Қобиз. 22) ал-Басит. 23) ал-Хафиз. 24)  ар-Рофеъ. 25)  ал-Муъизз. 26)  ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл.

31) Ал-Латийф. 32) ал-Хобийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35)  ал-Ғафур. 36)  аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт.

41) Ал-Ҳасийб. 42)  ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Роқийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Васеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49)  ал-Мажийд. 50)  ал-Баъис.

51) Аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53)  ал-Вакийл. 54)  ал-Қовий. 55)  ал-Матийн. 56)  ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58)ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд.

61)  Ал-Муҳйи. 62)  ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қоййум. 65) ал-Важид. 66) ал-Мажид. 67) ал-Ваҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70)  ал-Муқтадир.

71) Ал-Муқаддим. 72)  ал-Муаххир. 73)  ал-Аввал. 74)  ал-Ахир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Батин. 77) ал-Валий. 78) ал-Мутаъалий. 79) ал-Барр. 80) ат-Тавваб.

81) Ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Маликул мулк. 85) Зул жалали вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жамеъ. 88) ал-Ғоний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Манеъ.

91) Аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93)  ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Бақий. 97) ал-Варис. 98) ар-Рошийд. 99) ас-Сабур.

Дарҳақиқат бу Аллоҳнинг гўзал исимлари ва сифатларини мушоҳада қилиш билан бунда эшитгувги банданинг қўлоғи ва қалбига Аллоҳнинг исмларидан бири эшитилса, Аллоҳ таолодан ўзгани ўйламайди.
Шундай экан бу гўзал исимларни тили билан айтган инсонни қалбидаги ҳузур ҳаловатни ўзидан бошқа хеч ким билмайди.

Аллоҳ субханҳу ва таолонинг бу гўзал тўқсон тўққизта исмини доимо ёдимизда тутиб айтиб ва эшитиб қалбларни Ўзининг зикри ила ором олиб юришга мувофақ айласин.

103.7k 4 3.4k 1.3k


Показано 20 последних публикаций.