⚡️Америка Урушни ўрганиш институти Кремлга дронлар ҳужумини саҳналаштирилган деб ҳисоблайди
Вашингтонда жойлашган Урушни ўрганиш институти (ISW) ўзининг кундалик бюллетенида Кремль Украина дронлари ҳужуми сифатида тақдим этаётган материални батафсил таҳлил қилди ва у саҳналаштирилган деган хулосага келди. Бунга сабаб сифатида бир нечта аргументлар келтирилган.
“Россия расмийлари сўнгги ойларда доимий равишда Москва атрофида ҳаво мудофаасини кучайтирмоқда, шунинг учун иккита дрон ҳаво мудофаасининг кўп қатламларини ёриб ўтиши даргумон. Агар ҳужум саҳналаштирилмаганида, бу Россия расмийлари учун кутилмаган ҳол бўларди ва улар дастлаб хилма-хил тушунтиришлар беришарди. Балаклия ва Херсондаги каби ҳарбий муваффақиятсизликлардан кейин айнан шундай ҳолат кузатилган. Аммо Москва зудлик билан батафсил ҳисобот тақдим этди. Бундай тезкор, мувофиқлаштирилган реакция ҳужум ичкаридан тайёрлангани ва мўлжалланган сиёсий оқибатлар шармандаликдан кўра оғирроқ тош босишини англатади”, дейилади ISW тақдим этган ҳисоботда.
Америка Урушни ўрганиш институтига кўра, Кремлга ҳужум уюштириш орқали расмийлар Россия аҳолисига уруш яқинлигини ва унда ҳамма иштирок этиши шарт эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилган. Умуммиллий сафарбарлик ҳақидаги қайта қабул қилинган қонун, 9 май Ғалаба куни тантаналарини бекор қилиш ёки кескин қисқартириш учун баҳона бўлиб хизмат қилиши, бу эса россияликларнинг ватанда қолиб яшаш имконсиз эканлиги ҳақидаги фикрини янада кучайтириши мумкин.
Шунингдек, ISW сохта байроқ остидаги бошқа Россия операциялари давом этиши мумкинлигини тан олади.