Икки минг ўн тўққизинчи йилда Туркиянинг Аланя шаҳрида ўтказилган конференциядан қайтишда Турк ҳаво йўллари авиакомпаниясининг Анталя-Истанбул рейсига чипта олдим. Самолётни асосан Анталяда дам олган сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли тўлдирди. Ёнимга тахминан йигирма беш ёшлардаги замонавий турк қизи келиб ўтирди.
Мен учун ҳар сафар учиш вақтида илюминатор ёнидаги жойни олиш одатий ҳолга айланган. У ердан ер юзи, табиат, шаҳарлар манзарасини кузатиш менга алоҳида ҳузур бахш этади. Бу сафар ҳам шундай бўлди, лекин ёнимдаги турк қизининг бир соатлик учиш давомида диққат билан китоб ўқиши диққатимни ўзига тортди. У китобни ўқир экан, аввалги саҳифаларга тез-тез қайтар, ўқиган жойини яхшироқ тушунишга ҳаракат қиларди. У тушунмаган жойида китобнинг аввалги саҳифаларини очиб, ўқиган жойларини қайта ўқиб, яна келган жойидан давом этар эди. У сафарда вақтни ўлдириш учун эмас, балки ҳар бир сўзга эътибор билан, ҳар саҳифани мулоҳаза қилиб ўқишда давом этарди. Бундай манзара илюминатор тақдим этаётган манзарадан ҳам жозибали эди.
Сафар йўлдошимнинг ўқиётган китоби менда қизиқиш уйғотди. Оддий шароитда бу ёшдаги китобхонлардан кўпроқ бирор ғарблик тадбиркор ёки машҳур шахснинг илҳомлантирувчи бестселлерларини, муҳаббат қиссаларини, ёки, талабалар бўлса, ўқув адабиётларни ўқишларини кутардим. Ўша пайтда, айниқса ўзбек ўқувчилари орасида турк ёзувчиларининг ҳаёт ва севги мавзуларига бағишланган романлари оммалашиб борарди. Омина Шенликўғлининг асарлари ёш ўзбек қизлари ўртасида бестселлер даражасига чиққан эди. Шунинг учун, ёнимда ўтирган турк қизи ҳам ўша адабиётлардан бирини ўқиётгандир, деган хаёлга бордим.
Бироқ, манзара тубдан фарқли эди. Унинг китоби муқовасидаги ном менда ҳайрат ва ҳурмат уйғотди. Ёш турк қизи, чуқур мулоҳаза ва диққат билан Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” асарини ўқиётган эди.
Саид Комил
https://t.me/alisher_abduhamidov