✅ ҚОРИЛАРГА МУҲИМ ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ
💬 Бугун, Фарғона шаҳридаги “Уммул Қуро” масжидида Рамазон ойида хатми Қуръонга ўтувчи қорилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Қуръон қироати ва ҳифз соҳасида мутахассислар, вилоят вакиллиги ходимлари ҳамда муборак Рамазон ойида хатми Қуръонни қилиб берадиган қорилар иштирок этдилар.
Тадбир давомида қорилар билан якка тартибда суҳбат олиб борилди, қироат ва тажвид қоидаларига риоя қилиш даражаси текширилди. Ушбу жараёнда тажрибали устозлар томонидан ҳар бир қорининг Қуръон тиловати тингланди ва зарур тавсиялар берилди.
🟢 Тадбирнинг иккинчи қисмида хатми Қуръонни ўқиш жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар — ҳарфларни ўз ўрнида маҳраж билан чиқариш, хатми Қуръонни белгиланган режа асосида ўтказиш каби муҳим жиҳатлар ҳақида тушинча берилди.
Дарҳақиқат, бу каби учрашувлар Қуръон илмини ривожлантириш, қорилар савиясини янада ошириш ва хатми Қуръонни чиройли тарзда ўтказиш учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
🪶 БАТАФСИЛ
ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia