✅ТОҚАТИНГИЗ EТАДИГАН АМАЛНИ ОЛИНГ
💬 Аллоҳ таоло бандаларига қурби етмайдиган нарсани буюриб, кейин уларни қийнаб қўйишни асло истамайди. Банда кучи етмайдиган нарсага ўзини мажбурлаши ҳам аҳли сунна валжамоа ақидасига зид амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло бандаларига уларнинг имконият ва тоқати етадиган нарсаларни буюрган. Илоҳий амрларнинг ҳаммаси банданинг қурби етадиган даражада бўлиб, инсонни мушкул аҳволга солиб қўядиган бирор амал буюрилмаган.
💬 Аллоҳ азза ва жалла банда тоқатидаги нарсаларнигина буюрган. Шунинг илоҳий амрларнинг бажарилиши бандани Раббига яқинлаштирадиган, Аллоҳга суюкли бўлган ишлар саналади. Аммо баъзан ғайрат-шижоати жўш уриб кетган инсонда ўз зиммасига тоқатидан ортиқ амалларни юклаб олишга мойиллик пайдо бўлади. Шу боис Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам динда мўътадил бўлишга чорлаб, мўмин-мусулмонларни амаллардан тоқати етадиганини зиммасига олишни буюрганлар:
🪶 БАТАФСИЛ
ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

📖 ﴿ لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ﴾
“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди”.
📖 ﴿هُوَ اجْتَبَاكُمْ وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ﴾
“У сизларни (шу дин учун) танлади ва динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади”.
💬 Аллоҳ азза ва жалла банда тоқатидаги нарсаларнигина буюрган. Шунинг илоҳий амрларнинг бажарилиши бандани Раббига яқинлаштирадиган, Аллоҳга суюкли бўлган ишлар саналади. Аммо баъзан ғайрат-шижоати жўш уриб кетган инсонда ўз зиммасига тоқатидан ортиқ амалларни юклаб олишга мойиллик пайдо бўлади. Шу боис Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам динда мўътадил бўлишга чорлаб, мўмин-мусулмонларни амаллардан тоқати етадиганини зиммасига олишни буюрганлар:
عَنْ عَائِشَةَ عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ، عَلَيْكُمْ مِنَ الْأَعْمَالِ مَا تُطِيقُونَ، فَإِنَّ اللهَ لَا يَمَلُّ حَتَّى تَمَلُّوا، وَإِنَّ أَحَبَّ الْأَعْمَالِ إِلَى اللهِ مَا دُووِمَ عَلَيْهِ، وَإِنْ قَلَّ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.
📿 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй одамлар! Амаллардан тоқатингиз етадиганини олинг. Зеро, сизга малол келмагунича, Аллоҳга малол келмайди. Аллоҳ учун амалларнинг энг суюклиси оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир”, дедилар...
🪶 БАТАФСИЛ
ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia