#Раддия
#Мақола
#Аудио
Қабристонда Қуръон ўқиш бидъатми?
Салафийларнинг “шайх”ларидан бири бир кўрсатувда “Қуръони каримни қабристонда ўқиш бидъатми?” деган саволга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманг, унда намоз ўқинг!” деган ҳадисларини далил қилиб, ўзининг қосир фаҳми-мантиғига кўра: “Қуръони каримни қабристонда ўқиш бидъат, қабристонлар Қуръон ва намоз ўқиладиган жой эмас, у фақатгина ўликларни дафн қиладиган жой, холос” деб жавоб берди.
Энди ўша “шайх” ва унга ўҳшаган сохта салафийлар кўпинча ўзларига пешво деб даъво қиладиган буюк мухтаҳид олим Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдан юқоридаги жавоб нотўғри эканига далил келтирамиз.
Халлол айтадилар: “Менга Ҳасан ибн Аҳмад Варроқ: Бизга Али ибн Муса Ҳаддод қуйидаги воқеани айтиб бергани ҳақида хабар берди:
“Бир куни Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ (энг улуғ муҳаддислардан ва бир вақтнинг ўзида фақиҳ бўлганлар, аммо у зот фақиҳликдан кўра кўпроқ муҳаддис эканлари машҳур) ва Муҳаммад ибн Қуддома Жавҳарий билан бир жанозада ҳозир бўлдик ва маййит дафн қилингач, бир кўзи ожиз киши ўтириб, қабр устида Қуръон қироатини бошлади.
Имом Аҳмад унга: “Эй сен, қабр устида қироат қилиш бидъат!” (яъни бу Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари қилишмаган иш) дедилар.
Биз қабристондан чиққанимизда Муҳаммад ибн Қуддома Жавҳарий Имом Аҳмадга “Эй Абу Абдуллоҳ, сиз Мубашшир Ҳалабий ҳақида нима дейсиз?” деди. Имом Аҳмад: “У ишончли” дедилар ва “Сен ундан бирон нарса ёзганмидинг?” деб сўрадилар. Муҳаммад ибн Қуддома: “Ҳа” деди. Имом Аҳмад: “Унда менга хабар берчи!” дедилар.
Муҳаммад ибн Қуддома: “Мубашшир ибн Абдурраҳмон ибн Аъло ибн Лажлаж ўзининг отасидан ривоят қилади, у дафн қилинганидан кейин боши устида Бақара сурасининг боши ва охирини тиловат қилинишини васият қилган ва “Мен Ибн Умарнинг шундай васият қилганини эшитганман” деган” деди. Имом Аҳмад Муҳаммад ибн Қуддомага: “Қайт ва бояги кишига айт, қироат қилаверсин!” дедилар.
Бу воқеани Ибн Қудома Мақдисий ҳанбалий ўзларининг “Ал-Муғний” номли асарида келтириб “Қабр бошида Қуръон тиловат қилиш бидъат эмас” деганлар. Валлоҳу аъламу биссавоб!
Кўкалдош ўрта махсу ислом билим юрти Матбуот котиби Рустам Охунжонов таржимаси
@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
📲 Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz