Савол: Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Россияда бўлганимда бир жиноятим учун қамоқ жазоси берилди. Мен урушга бориб қамоқ жазосидан озод қилиндим. Россия фуқаролигини ҳам олдим. Ўзбекистонга қайтмоқчиман. Эшитишим бўйича энди мен Ўзбекистонга қайтсам қамалар эканим. Шу гап ростми?
Жавоб:Ўзбекистон фуқароси бошқа давлат учун урушига қатнашиши мумкин эмас.
Ўз.Р ЖК 54-модда. Ёлланиш
Ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш —
етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
154 1-модда. Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. #halqaro, #advokat
https://t.me/advokatJurayeva