“БЕМОР ТАБИБИНИ” АЛДАСА (ёхуд сўнгги пушаймон)
Табибга дардингиз ҳақида АТАЙИН ёлғон маълумот берсангиз касаллигингизга қанақа ташхис қўяди? Натижада кимга зарар?
Баъзида терговчига ёлғон гапирган киши у ишонди, деб ўйлаб худди шу ёлғонини адвокатга ҳам айтиб беради. Натижада иш ҳолати ҳақида адвокатда нотўғри хулоса (ташхис) пайдо бўлади. Бу эса адвокатни ишни олиб бориш борасидаги режаси бошдан нотўғри тузилишига олиб келади.
Адвокат терговдаги далиллар билан танишганидан сўнггина ҳимояси остидаги шахс унга ёлғон гапирганлигини билади. Бироқ энди кеч.
Ҳақли савол туғилади. Агарда ҳақиқатни адвокатига ўз вақтида тўлиқ айтиб берганида жавобгарликдан қутилиб қолса бўлар эдими?
Касаллик ҳақида оғирлашмасидан олдин тўлиқ маълумотга эга бўлган табиб, беморнинг келгуси аҳволини олдиндан билади ва шунга яраша муолажа қилади.
Дўстлар, ишингиз тергов ва суд органларига тушган вақтида адвокатингизга ҳақиқатни ўз вақтида тўлиқ айтиб беринг. Шундагина адвокат муаммонгизни қонун доирасида ҳал қила олади ёки энг камида Сизни нималар кутаётганлигини аниқ биласиз.
Аксарият ҳолларда тузалмайдиган бемор эмас, даволай олмайдиган табиб бўлади (албатта ҳар бир ишга алоҳида ёндашилади).
Каналга уланиш:
👉 @advokat_fayzulla