Тергов мустақиллиги (3-қисм) Final
Судлар мустақиллиги қаторида тергов органларининг ҳам мустақиллигини гапирмасак бўлмайди. Чунки, терговчилар бугун жиноят процессининг мустақил субъекти эмас, кўпроқ котибга ўхшаб қолди. “Тергов мустақиллиги” деб номаланган ушбу мақолалар силсиласи 3-қисмдан иборат:
1. Прокурорнинг таъсири;
2. Тергов раҳбарларининг таъсири;
3. Оператив органларнинг таъсири.
Ушбу охирги мақоламиз, ҳар доимгидек, Ўзбекистондаги барча тергов-суриштирув органларига эмас, балки фақатгина тергов органларига тааллуқлидир. ☝️
Оператив органларнинг таъсири
Ўзбекистонда жиноят иши бўйича дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органларининг ва давлат хавфсизлик хизматининг терговчилари олиб борадилар. (ЖПК 35-модда)
Ушбу рўйхатга Бош Прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ҳам қўшилиш арафасида. Лекин уларнинг ўзи ҳали нима иш қилишини билмай юргани учун уларни ўз мақоламда назарда тутмадим.
Прокуратура терговчиларидан ташқари барча тергов-суриштирув органлари терговчилари бугунги кунда ҳарбийлашган оператив органлар қарамоғида. Прокуратура терговчиларининг ўзига ҳам бошқа тармоқ прокурорлари томонидан бўладиган таъсир кам эмас.
Мисоллар:
Қайсидир тадбиркор прокуратурадаги бир валломатнинг қудаси бўлгани учун прокуратура терговчиси унга индай олмаган ҳолатларни кўрдик.
Бир фуқаровий ташкилот раҳбарига телефон қилиб терговга чақирган ИИО терговчиси, ўша ташкилот раҳбари начальник УВД нинг жўраси бўлгани учун, қайтиб қўнғироқ қилиб кечирим сўраган ҳолатларни ҳам кўрдик.
Ўзи оператив йўллар билан исботлай олмаган бўлсада, “бу Давлат сиёсати даражасидаги масала” деб, ДХХ терговчисига ўтмаган информацияларидан дело ясатган ДХХ рахбарларини ҳам кўрдик. Ўзи қонун бўйича терговчи оперга алоҳида топшириқ бериш ваколатига эга бўлсада, ДХХ тизимида аксинча, опер терговчига қўлидаги жиноят иши бўйича “алоҳида топшириқ” бераётганини кўп кузатмоқдамиз.
Нимага қайсидир тергов бўлинмасининг йилига 2 та дело тергов қиладиган, “баррача”дек юрган терговчиси 25 млн. ойлик олиши керагу, аммо Фарғона ёки Чилонзорда бир ойда 25 та дело тамомлаётган терговчи 7 млн. ойлик олиши керак?
Нимага қайсидир тергов бўлинмасининг 15 йил ишлаган подполковник терговчиси битта одамни “221” қилишни билмайдию, аммо ҳали 25 га кирмаган лейтанантча ўта оғир ва шов-шувли делоларни тергов қилишга ақли етади?
Биласизми, айниқса, катта ҳажмли жиноят ишлари бўйича тузилган идоралараро тергов гуруҳида юрганингизда бошқа орган терговчиларининг билим-салоҳиятини кўриб ҳайрон қоласиз.
Терговчи иш ҳажми кам жойда “қотиб қолади”, иш йўқлигидан ўзининг мажбуриятига кирмайдиган вазифаларга жалб қилинишни бошлайди. Сиз ЖК ва ЖПКни ёддан билсангиз ҳам, агар “ёнадиган” 🔥 жойда терговчи бўлиб ишламаган бўлсангиз ҳали тергов нималигини англаб етмайсиз.
Ечим нима?
Ечим бу ягона ТЕРГОВ ҚЎМИТАСИ!
Тўғридан-тўғри Президентга бўйсунадиган, прокурор назорати сақланиб қолинадиган, оғир ва ўта оғир, шунингдек шов-шувли жиноят ишларини тергов қилувчи мустақил Тергов Қўмитаси.
ЖПК бўйича 5 та суриштирув органи ўз ташкилотларида сақланиб қолаверсин. Улар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят ишларини тергов қилиб, ўзлари судга чиқараверишади. Шу орқали судга қадар иш юритишнинг соддалаштирилган тартиби сақланиб қолинади.
Тўғри, Тергов Қўмитаси - бу жуда баҳсли масала, чунки терговнинг битта органда централизация бўлиши уни жуда ҳам кучайтириб юборади, шу каби ва бошқа сабабларга кўра Қозоғистонда тузилган Тергов Қўмитаси тарқатиб юборилган.
Аммо, ўз таҳлилларимга ишониб айтаманки, бу Қўмитанинг зарарли томонларидан фойдали томонлари кўпроқ. (ягона Тергов қўмитаси бўйича таҳлилларимизни кейинчалик тақдим этиб борамиз)
Каналга уланиш:
@advocatekulbayev