⁉️ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ ОТМГА ЎҚИШГА КИРИБ, ФЕВРАЛЬ Ё МАРТДА ЁКИ БИР ЙИЛДАН КЕЙИН ЎҚИШНИ ЎЗИМИЗГА КЎЧИРИБ ОЛАМАН!?
Айни йилдан бошлаб, қўшни давлат олийгоҳларига бўлган талаб янада ортди. Бунга биринчи сабаб, ўқишга имтихонсиз қабул мавжудлиги асос бўлмоқда. Бундан ташқари ўқишдан йиқилганлар ёппасига ўзини Ўш, Қозоқ давлатларининг олийгоҳларига урмоқда. Гўёки, ўқишга кириб олса, айтайлик, ақчасини берса 2-курсдан, сал кўпроқ берсанг 3-курсдан ҳам олаверадиган олийгоҳлар мавжуд экан. Билмадим, балки яхшироқ берсанг, ҳойнаҳой дипломни ҳам бериб юборишса. Майлику-я ўқишга кираётганларнинг 99%и қиш ёки баҳорда ўзимизга кўчириб оламан деган ҳаёлда кирмоқда. Бунга асос эса, бу йилги имтихонсиз тарихда илк марта амалга оширилган перевод жараёни сабаб бўлди, шу ўринда савол ҳам пайдо бўлади.
САВОЛ.
Ассалому алайкум. Мен сизга бир савол билан мурожаат килмокчиман. Савол шундан иборатки, Қирғизистон олий ўқув юртига ҳукукшунослик факультетига хужжат топшириб, шу ерда 1 йил ўқиб кейинги йилга Ўзбекистонга ўкишни юристпруденсия йўналишига ўтказса бўладими? Илтимос, шу мурожаатимга жавоб берсангиз, олдиндан рахмат.
ЖАВОБ.
Бу саволга Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб жавоб берамиз.
Ушбу Низомга мувофиқ, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўқиши кўчирилаётган олий таълим муассасаларининг муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.
Яъни, амалда хориждаги ОТМларда ўқиётган талабалар Ўзбекистондаги тегишли ОТМларга ўқишини кўчириш имконига эгадирлар.
❗️Бироқ, бу ерда ўзига яраша алоҳида талаблар борлигини ҳам унутмаслигимиз керак.
Бу борада юқоридаги Низомнинг 8-бандига эътибор қаратайлик.
Унга кўра, талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бунда Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари махсус аккредитацияга эга бўлишлари лозим.
Энди мазкур Низомнинг 9-бандига аҳамият беринг.
Бу бандга кўра, агар хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ёки уларнинг филиаллари аккредитацияга эга бўлмаса, фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризаси рад этилади.
Демак, Сиз хориждаги, шу жумладан қўшни мамлакатлардаги олий таълим муассасасини танлашдан (ва келгусида ўқишни ўзимизга кўчиришни режалаштиришдан) аввал бу муассасанинг бошқа мамлакатларда, шу жумладан бизнинг мамлакатда ҳам тан олинишига оид махсус аккредитациядан ўтган-ўтмаганлигига аниқлик киритиб олишингиз керак.
П. С. Қўшни давлатларга ўқишга кириб олсам бўлди, феврал-мартдагини сингари безимтихон кўчириб оламан деган ҳомҳаёллар ўтмасин. Бундай имконият яна бўладими, йўқми, хеч ким хеч нарса айта олмайди. Лекин ўқишни кўчириш албатта бўлади(юқорида айтиб ўтганимиздек махсус имтихон орқали).
Каналимиз 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A