📍#Андижон_вилоят_Кенгаши
Депутатлар ёшлар даврасида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Гулнорахон Абдувоҳидова ва Мавлудахон Адҳамжоноваларнинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Андижон давлат университетида бўлиб ўтди. Унда олийгоҳнинг ёш ўқитувчилари ҳамда фаол талабалари иштирок этдилар.
Учрашувда сўз олган халқ вакиллари “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар, қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини 2025 йил — “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури” тўғрисида атрофлича тушунча бердилар.
Партия фаоллари ва депутатлар бу борада белгиланган вазифалар ижросини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш билан бирга фуқароларга кенг тушунча бериб бормоқда. Ўз ўрнида халқ вакиллари депутатлик институти ва сайлов қонунчилигига ҳам йиғилганлар эътиборини қаратдилар.
Бугун ёшлар масаласи янада долзарб вазифага айланди. Яқинда Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан учрашуви ва унда белгиланган вазифалар келажак авлод учун катта имкониятлар эшигини очди. Учрашув иштирокчилари асосан ёшлар бўлгани сабаб бу тўғрида ҳам сўз юритилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Малоҳатхон Мусаева партия лойиҳалари асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. “Адолат” СДПга қўшилиш истагидаги йигит қизларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

-Бугунги ёшларга қанча ҳавас қилсак арзийди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Адҳамжонова. – шахсан Юртбошимизнинг ўзлари ёшлар билан учрашиб уларни эшитишининг ўзи катта иш. Фарзандларимиз учун яратилган имкониятлар, қизларга бўлган эътибор ва билим олиш йўлидаги изланувчиларни қўллаб-қувватланиши ўз самарасини беради. Фақат улар бу имкониятлардан самарали фойдаланишлари лозим.