Гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 7 январь куни тахминан соат 13.00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг олдида тўхтаб турган “Ора” русумли автотранспорт ҳайдовчиси 1984 йилда туғилган С.Юсупов (собиқ ИИО ходими) текширилган. Унинг ёнидан 0.42 гр мефедрон гиёҳвандлик воситаси (07.01.2025 йилдаги экспертиза хулосаси) аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 8 январь куни ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун шаҳар прокуратурасига юборилган. Ўтказилган текширув жараёнида С.Юсуповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
@adolat_kuychisi