Қалбимни на кибрдан, на кизбдан, на риёдан, на ужбдан халос этма олмайман! Аллоҳим, Ўзинг нажот бер! Аллоҳим, қиёмат куни Ўз соянгдан жой бер! Аллоҳим, савол-жавобимни осон қил! Аллоҳим, дўзах оловига мени ташлама! Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига мени раво кўр! Аллоҳим, жаннатинг ила менга раҳмат кўргаз! Аллоҳим, жаннатингда Ўз Жамолингни менга кўрсат! Аллоҳим, агар қалбимни юмшатмасанг, у тошдан кўра қаттиқ. Аллоҳим, қалбимга Ўзингга бўлган муҳаббатни солмасанг, у муҳаббатсиз музлаб ётибди. Аллоҳим, ҳидоят қилганингдан кейин нотўғри йўлга оғдирма! Аллоҳим, Сен неъмат берувчиларни энг яхшисисан! Ал-Ваҳҳабсан! Аллоҳим, бу дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам яхшиликларини мукаммал тугал қилиб! Дуоларимни қабул эт, эй оламларнинг Роббиси, Эгаси бўлган Аллоҳим!..”