Бир замонлар ёнма-ён умргузаронлик қилган икки кўшни бор экан. Бири савдогар бой. Иккинчиси камбағал бўлиб, хотини норози бўлар, эрини нимадир қилишга даъват этар экан. Охири у ҳам савдогарлик қилмоқчи бўлиб, бир қоп пиёзни орқалаб йўлга тушибди. Узоқ йўл босиб бир юртга борибди. Бу юртдагилар пиёзни кўрмаган экан. Улар пиёзни еб кўришибди, экиб кўпайтиришибди. Бу ишларнинг довруғи подшоҳга етибди. У пиёз олиб келган кишига бир қоп пиёз ўрнига икки қоп олтин беришни буюрибди.
У юртига қайтиб бой-бадавлат бўлиб кетибди.
Энди қўшнининг тинчи йўқолибди. У қўшнисидан бир амаллаб қандай бойиб кетганини сўраб билибди. Бир қоп саримсоқ пиёз олиб ўша юртга етиб борибди. Еб кўришибди, экиб кўпайтиришибди. Ҳам овқат, ҳам шифобахш неъмат экан, деб роса мақташибди. Подшоҳ унга мукофот беришда роса ўйланибди, аёнларини саройга тўплаб маслаҳатлашибди. Аввалги савдогардек икки қоп олтин бериб қўяқолиш адолатсизлик бўлиши мумкин, дейишибди аёнлар. Охири олтиндан қимматроқ нарса берайлик, деган маслаҳат билан подшоҳ унга бир қоп саримсоқ пиёзнинг ўрнига икки қоп пиёз беришни буюрибди...
P.S.: Амал кимўзарга қилинмайди, холис Аллоҳ учун қилинади. Агар мақсадингиз кимнидир ортда қолдириш бўлса, ҳаётда топганингиз "икки қоп пиёз" бўлади!
@abzalhusanov