📚Талаби илм ҳар қандай қийинчилик ва машаққатга сабр қилабилиши керак! Толиби илмни юксалтирадиган омил ҳам мана шудир. Салафи солиҳлардан бирларининг намунасини қуйида келтириб ўтсам!
Имом Бухорий роҳматуллоҳи ъалайҳ талаби илм вақтида оч қолар эди. У зот вақти келганда барг ва ўт-ўлан еб кун ўтказар эди. Баъзи вақтларда йўқсилликдан ҳатто кийимларини сотишгача ҳам борган. Ҳаётларини аксарият қисмида гўшт емаган. Бир марта касал бўлиб қолганда табиблар у зотнинг бавлини кўриб: “Бу бавл гўшт емайдиган роҳибларда бўлади”, деди. Шунда Имом Бухорий ☝: “Мен қирқ йилдан бери гўшт емайман”, деди. Шунда табиб у зотга муолажа сифатида гўштли таом буюрди. Имом Бухорий ☝ эса, гўшт ейишни рад этди. Олим ва шайхлар у зотдан такрор-такрор гўшт ейишни сўрашди. Шунда у зот нон билан шакар истеъмол қилишга рози бўлди.
Ибрат: Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ “Муҳаддислар султони” деган номга осонликча эришмаганлар. Бунинг остида мустаҳкам тақво, очлик, қийинчилик, йўқчилик, ёлғизликка сабр қилиш ва ихлос ётади.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
➡️@Abulfaqiyh_hanafiy