Ким қанча стипендия олади?
Ҳукуматнинг 2020 йил 31 январдаги “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 59-сон қарори билан 2020 йил 1 февралидан бошлаб, талабаларга янги тартиб асосида стипендия тайниланади.
Янги тартибга кўра, ким қанча стипендия олади?!
Дастлаб, барча талабалар (стипендиясиз контракт тўлаганлар бундан мустасно) олган баҳосидан қатъий назар 428 000 сўм стипендия оладилар.
Энди талабанинг ўзлаштириши, фаоллиги ва ижтиомий аҳволидан келиб чиқиб, қўшимча рағбатланаркан.
“Аълочи” талабалар (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) 513 600 сўм (428 000 + 20%) стипендия олади.
Агар “аълочи” талаба иқтидорли, жамоат ишларида фаол ёки ижтмоий ҳимояга муҳтож бўлса, унга яна белгиланган стипендияга нисбатан қўшимча 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади: 513 600 + 50% = 771 000.
Демак, “5” баҳога ўқийдиган, иқтидорли ва фаол талабалар 771 000 гача стипендия олиши мумкин экан.
“Яхши” баҳога ўқийдиган талабалар 428 минг сўм стипендия олади. “4” баҳога ўқийдиган иқтидорли, жамоат ишларида фаол ёки ижтмоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларга ҳам уларга белгиланган стипендияга нисбатан қўшимча 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади: 428+50%= 642 000.
“Қониқарли” баҳога ўқийдиган талабалар 428 000 сўм стипендия олади.
Ўқув семестрини фанларнинг 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми “қониқарли” ўзлаштириш билан якунлаган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат грантидаги талабаларга навбатдаги ўқув семестрида стипендия тайинланмайди.
Юқоридагиларнинг барчаси олий таълим муассасаларида давлат гранти ёки стипендияли тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабаларга таалуқли.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контрактни “стипендияли” ёки “стипендиясиз” тарзда тўлаш тартибини жорий қилди.
“Стипендиясиз” тўлов-конракт асосида ўқиш истагини билдирган талабаларга йиллик тўлов-контракт қийматидан 4,8 млн сўм (базавий стипендиянинг бир йиллик тўлови) чегириб ташлаб, тўлаган.
Янги тартибга кўра, стипендиясиз контракт тўлаган талаба ҳам рағбатлантирилади. ОТМларда ташкил қилинадиган Талабаларни рағбатлантириш жамғармасидан ўқув семестрини “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори)лар билан ёпган стипендиясиз тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабалар стипендия базавий миқдори (428 000)нинг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
Бундан ташқари стипендиясиз контракт тўлаган талабалар халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолибларига бериладиган СБМга нисбатан
10 бараваргача миқдордаги бир марталик рағбатлантириш олишлари мумкин.
Қолаверса, олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик бериладиган моддий ёрдам ҳам стипендиясиз тўлов-контрактда ўқийдиган талабаларга берилиши шарт.
©манба: @eduuz
Kanalga ulanish
t.me/abituriyentsuz