Тошкентда яна бир халқаро университет очилади
Tошкент шаҳридаги Британия менежмент университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатда белгиланишича:
👉 Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
👉 Университет таълим жараёни Лондон, Рединг университетлари ҳамда хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида амалга оширади;
👉 Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
👉 бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда Университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда Университет томонидан белгиланади;
👉 Университетда дастлабки босқичда “Лойиҳаларни бошқариш”, “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”, “Tадбиркорлик ва инновациялар”, “Халқаро электрон тижорат”, ҳамда “Рақамли иқтисодиёт” йўналишлари бўйича абитуриентлар қабули амалга оширилади;
👉 Университетга абитуриентларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари Университет томонидан белгиланади;
👉 Университетда таълим фаолияти 2020-2021 ўқув йилидан бошланади;
👉 Университет битирувчиларига Буюк Британияда тан олинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/abituriyentsuz