ABITURIYENT-2019

@abituriyentinform Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

⚠️ 2019-yilda test sinovlarida jiddiy o‘zgarishlar ro‘y beradi. Mazkur o‘zgarish hamda abituriyentlar uchun barcha muhim ma’lumotlar BIZDA va BIRINCHI!
📩 24/7 murojaat: @abituriyent_infobot
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Книги
Добавлен в индекс
04.06.2017 14:58
реклама
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
6 151
подписчиков
~0
охват 1 публикации
~105
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
21.94
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
175 упоминаний канала
13 упоминаний публикаций
149 репостов
"ABITURIYENT" gazetasi
"ABITURIYENT" gazetasi
Kimyo_kitoblar
TARIXDavronbekuz / Davlat NUR
DTM TEST | Davlat NUR
Kanallar Dunyosi 🎉🎉
Axborotnoma !!!
Abituriyent.uz
Motivator.uz
Kanallar Dunyosi 🎉🎉
Abituriyent.uz
Abituriyent.uz
TARIXDavronbekuz / Davlat NUR
DTM TEST | Davlat NUR
KIMYO ORGANIK ANORGANIK
TA'LIM YANGILIKLARI | RASMIY
Matematikadan Testlar
DTM TEST | Davlat NUR
AzaMath
ZAKOVAT ZEHN ZIYO NTM
ONLAYN TEST MATEMATIKA
ONLAYN TEST MATEMATIKA
NamMTI 🇺🇿
🔵TUIT ONLINE🔵
Abituriyent INFO - 2019
Talaba.uz | official
Ali education??
Ali education??
Xorazm_Kimyo
Xorazm_Kimyo
Certificate Academy
Jizzax Yetakchi Yoshlari
Certificate Academy
💰Brаnd academy!
Abituriyent INFO - 2019
Abituriyent | Axborot portali
ILM.UZ — abituriyentlar portali
TILLAR USTOZI
INFO TEST abiturientlar maktabi
INFO TEST abiturientlar maktabi
TILLAR USTOZI
TILLAR USTOZI
Каналы, которые цитирует @abituriyentinform
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
Edu.uz rasmiy kanali
International Study Service
ClassEducation
ClassEducation
Huquqiy axborot | Lotin
Huquqiy Axborot
Edu.uz rasmiy kanali
Legal Info
Huquqiy axborot | Lotin
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Edu.uz rasmiy kanali
PREP.UZ
Huquqiy Axborot
PREP.UZ
PREP.UZ
Huquqiy axborot
Study Point
PDP | Rasmiy Kanal
Believe Learning centre!
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
ABITURIYENT-2019 22 Oct, 12:27
5 та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча муълумотлар

👉 келгуси йилда 5 та фандан тест бўлиши аниқ, бу Президент қарорида белгиланган. Яъни бу масала аллақачон ҳал этилган, фақат тартиби ҳозирча расман тасдиқланмади холос;

👉 Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос асосий блокдаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (илгари учта блокнинг умумий бали олинарди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5 та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3 та мажбурий фан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишлар учун, шунингдек магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15 та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15 та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉 асосий блокдаги 2 та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуасининг 3,1 ҳамда 2,1 балл берилган дастлабки 2 та фан олинмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

👉 аммо минг афсуски, ҳали айнан қайси йўналишда қайси иккита фан асосий блокка киритилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ўзгаришлар бўлиб қолиши мумкин;

👉 ҳозирча тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати ҳам расман эълон қилинмади.

Юқоридаги маълумотлар Давлат тест маркази хабарлари асосида тайёрланди.

Сизни 5 та фандан бўладиган тест синовлари ҳақида яна қандай маълумотлар ва саволлар қизиқтирмоқда? Изоҳларда саволларингизни ёзиб қолдиринг, имкони борича жавоб топишга ҳаракат қиламан.

(Xushnudbek)

Каналга уланиш учун 👉 @abituriyentinform
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 13 Oct, 09:36
Келгуси йилдаги 5 та фан бўйича имтиҳон масаласида

ДТМ ўз расмий каналида келгуси йилдаги тестлар ҳақида айрим саволларга жавоб беришни бошлади. Аммо ушбу савол-жавобларда янги гап йўқ, Президент қароридаги бор маълумотни шунчаки қайта эслатишмоқда. Токи янги тартибга оид ҳужжат расман тасдиқланмагунча янги гап айта олишмаса ҳам керак.

Келгуси йилги тест синовлари ҳақида бизга қуйидагилар маълум:

👉 келаётган йилда 5 та фандан имтиҳон бўлиши аниқ, бу Президент қарорида белгиланган. Яъни бу масала аллақачон ҳал этилган, фақат тартиби ҳозирча номаълум холос;

👉 5 та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 Президент қарорида тестлар икки бўлимга ажратилиши белгиланган, биринчи бўлимда барча учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи; иккинчи бўлимда йўналишга мос иккита махсус фан белгиланган;

👉 Қарорда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) деб кўрсатилганлиги сабабли, мажбурий блокда адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 Қарорда Ўзбекистон тарихи деб кўрсатилганлиги учун, мажбурий блокда жаҳон тарихи фанидан тест саволлари бўлмайди.

Юқоридаги маълумотлар тушунарли, аммо асосий саволларга абитуриентлар қачон жавоб топишади?

• мажбурий блокда ўтиш бали бўладими ёки ушбу учта фандан неча балл олса ҳам фарқи йўқми, умумий 5 та фандан тўплаган бали ҳисобга олинадими?

• махсус блокда шундоқ ҳам она тили, математика ва тарих фанидан саволлар бўладиган йўналишларда тартиб қандай бўлади? Улар 2 марта математика, она тили, Ўзбекистон тарихидан саволларга жавоб берадими?

• айрим йўналишларда фанлар блоки ўзгариши ҳақида гап-сўзлар юрибди, масалан юриспруденция йўналишида яна тарих асосий фанга айлантирилиши мумкин экан. Умуман олганда қайси йўналиш қайси фандан имтиҳон топшириши қачон аниқ бўлади? Ахир абитуриентлар буни олдиндан билиши керакку! Ёки ўтган йилгиларга ўхшаб, яна тестга 1 ой қолганда маълум қиласизларми?

• қайси дарсликлардан тест саволлари тузилиши қачон эълон қилинади ёки бу ҳам узоқ вақт сир тутиладими?

Тестдаги шаффофлик деганда фақат ҳаммаёққа камера қўйиш, катта павильонларда тест ўтказиш тушунилмайди. Энг аввало шаффофлик деганда имтиҳонларга оид барча зарур маълумотлар олдиндан эълон қилиниши, абитуриентлар ҳамма саволларга очиқ-ойдин жавоб топа олиши, ҳеч нарса мавҳум бўлмаслиги муҳим.

Бизда эса минг афсуски энг муҳим маълумот ва жиддий ўзгаришларни тестга кам вақт қолганда эълон қилишадиган жуда ёмон одат бор. Бу абитуриентларга нисбатан адолатсизлик эканлигини ёки тушунишмайди, ёки тушунса ҳам пинагини бузишмайди. «Керак бўлса кўникади» деган принципда юрадигандек туюлишади. Қани, кўрамиз, балки жорий йилда мана шу «касаллик»ка барҳам берилар.
Xushnudbek.uz

Каналга уланиш учун 👉: @abituriyentinform
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 27 Sep, 07:11
Иккинчи ва учинчи йўналишда супер-контрактга кириш тартиби қандай?

Куни кеча супер-контракт бўйича Давлат қабул комиссиясининг қарори қабул қилинди. Ушбу қарор эълон қилингач, жойларда турли тушунмовчиликлар келиб чиқди.

Жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабарида «биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб» деган жумла бор эди.

Мазкур жумлани кўпчилик нотўғри талқин қилмоқда. Яъни айрим ОТМлар ушбу жумлани «биринчи йўналишдаги ўтиш балларидаги тафовут асосида» дея нотўғри тушунмоқда.

Бу нима дегани?

Масалан, ўқишга кириш учун биринчи йўналишга 10 балл етмади. Иккинчи йўналишга 3 балл, учинчисига эса 1 балл етмади. Мана шунақа ҳолатда абитуриент иккинчи ёки учинчи йўналишни таналаса, гарчи у 4 баллик зонада бўлса ҳам, лекин биринчи йўналишга 10 балл етмагани учун супер-контрактни 10, 15, 20, 25 баробар тўлаши керак, деган миш-мишлар чиқди.

Аслида бу шунчаки миш-миш. Тегишли мутасаддилар билан боғланиб, ушбу вазиятга яна бир бор ойдинлик киритдим. Давлат қабул комиссияси қарорида ўтиш баллари ҳақида ҳеч нарса дейилмаган, фақат тўплаган бали ҳақида гап кетмоқда.

Яъни юқоридаги мисол бўйича оладиган бўлсак, абитуриент иккинчи йўналишни танласа, 3 балл етмай қолгани учун 2,5 баробар супер-контракт тўлайди. Агар учинчи йўналишни танласа, 1 балл етмай қолгани учун 1,5 баробар супер-контракт тўлайди.

Қизиқ, қарорда нима учун айнан биринчи йўналишдаги тўплаган бали дейилган, буни шунчаки умумий қилиб «абитуриентнинг тўплаган бали» деса бўлмасмиди?

Сабаби шундаки, амалдаги тартиб бўйича абитуриент учала йўналишдан ҳам йиқилса, унинг баллари биринчи йўналишда эълон қилинади. Яъни учала йўналишдан ҳам йиқилган абитуриент иккинчи йўналишдаги ОТМга борса, уларнинг қўлидаги расман тасдиқланган қоғоз вариантда ўша абитуриентнинг тўплаган баллари эълон қилинмаган бўлади. Гарчи ДТМнинг сайтидан бемалол текшириб олиш мумкин бўлса ҳам, айрим ОТМларда «қоғозда йўқсан, демак мумкинмас», дея муаммо қилиш эҳтимоли бор эди. Шу сабабли ҳам қарорда «биринчи йўналишда эълон қилинган бали асосида» дея қўшиб кетилган.

Аммо бу зинҳор биринчи йўналишга неча балл етмаган бўлса, иккинчи ва учинчи йўналишда ҳам шунча баробар супер-контракт тўлайди, дегани эмас.


Abituriyentlarga oid boshqa xabarlar:👇👇👇
https://t.me/abituriyentinform
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
2019/2020 ўқув йили қабулида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
#Қабул2019 #Диққат #ТезкорХабар #Абитуриент

⚠️ 2019/2020 ўқув йили қабулида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари (рўйхатни юклаб олинг - *pdf форматда) ⬆️

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Attached file
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
⚠️ #абитуриент #қабул2019 #эълон

✅2019/2020 ўқув йили қабулида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди (рўйхат қуйида илова этилади). ⬇️

✅Бунда, 2019/2020 ўқув йили учун:
табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан ҳисобланиши;

✅тўловчиларнинг ўз ҳоҳишига кўра стипендияли тўловлар, яъни, табақалаштирилган тўлов-контракт суммасига (бир ўқув йили учун 4800,0 минг сум) қўшимча тўланиши;

✅табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ойларга бўлиб тўланганда ҳам, ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи жорий йилнинг 1 ноябридан ҳамда иккинчи ярми учун 2020 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланди.

✅3-5 хатбошиларида қайд этилган тартиб, тўплаган баллари 56,7 баллдан кам бўлмаган ва асосий қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун белгиланган тартибда тўлов-контракт миқдорларини белгилаш ва тўлаш учун ҳам жорий этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
⚠️ #абитуриент #қабул2019 #эълон

✅2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 15 октябри этиб белгиланди.

✅ Тўлов-контракт асосида таълим олаётган юқори курс талабалари учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
⚠️ #абитуриент #қабул2019 #эълон

✅Кўплаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун топширган тест синовлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга, рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи ёки учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

✅Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул килиш, танлов буйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон килинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 22 Sep, 10:32
Репост из: Edu.uz rasmiy kanali
#абитуриент #қабул2019 #эълон
✅Республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдорлари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йуналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати миқдорларига нисбатан 2 бараварида (ҳар ўқув йили учун) белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 18 Sep, 11:00
​​👏 Сизда Ҳали ОКТЯБРЬ ойида Талаба булиш имконияти БОР! Ва сиз албатта талаба буласиз👨‍🎓

📑Тил Курси (1 йиллик) (6 та Грант жой бор)
📕Бакалавриат (1+4 еки 4 йил) (15 та Грань жой бор)

🇨🇳Укиш Хитойда булади

Факультетлар:
‼️Халкаро Савдо ва Иктисод
‼️Архитектура
‼️Бизнес Менежмент
‼️Ахборот технологиялари


📖 Ўқиш: 1500$ (Чегирмали)
🏢 Ётоқхона: 0$

🆘Барчаси шартнома асосида ва Лицензия асосида!

ШОШИЛИНГ: ЖОЙЛАР СОНИ ЧЕКЛАНГАН!

Керакли хужжатлар руйхати ва Батафсил маълумот учун тел:

☎️+998946416555
☎️+998946426555
☎️+998996026555

📍ISS-Бош оффиси: Тошкент Шахар, Интегро Савдо Маркази, 1 кават- 155 хона (Чилонзор Метро)

✔️https://t.me/iss_uz

Telegram @issagency1
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 12 Sep, 08:21
Репост из: ABITURIYENT-2019
Стипендиялар бўйича ҳозирча маълум бўлгани:

👉 давлат гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Энди олган баҳосининг стипендияга алоқаси йўқ;

👉 ҳозирда битирувчи курс талабаларига эски тизим сақлаб қолинади, яъни улар аввалгидек «3», «4», «5»лик стипендия тартиби сақлаб қолинади;

👉 лекин яхши ўқиган, илмий ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган талабаларга ОТМ ректорлари томонидан стипендиянинг 50%игача (200 минг сўмгача) миқдорда қўшимча рағбатлантириш тартиби жорий қилинади. Бундай қўшимча стипендияни кимга беришни ректорлар ҳал қилади;

❗️❗️❗️давлат грантида ўқиётган талабалар агар семестр якунида 30%дан ортиқ фанлардан 3 баҳо олса, келгуси семестрда стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади;

👉 Президент ва номдор стипендияларни олган талабалар учун стипендия миқдори сақлаб қолинади.

(c) Xushnudbek

Abituriyentlarga oid boshqa xabarlar:👇👇👇
https://t.me/abituriyentinform
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 10 Sep, 15:13
​​Abituriyentlar diqqatiga!

Aksiya e'lon qilamiz!

Biz bilan beshta fandan 10 oy tayyorlanib 100 % talaba bo’lishingiz mumkin, aks holda pulingizni 100% qaytarib beramiz!

Qo'yiladigan talab:
Darslarni (barcha fanlardan) puxta o'zlashtirib ichki oraliq nazoratlardan yetarli ball to'plab borsangiz bas, qolganini professionallarga qo'yib bering!

Mavjud fanlar:
📘Ingliz tili (CEFR/IELTS)
📗Ona tili va adabiyot
📕Rus tili va adabiyoti
📒Matematika
📙Fizika
📔Tarix

Yotoqxona xizmati mavjud.

Shartnoma, o'quv rejalari, dars soatlari, yotoqxona va boshqa ma'lumotlar kerak bo'lsa, ya'ni maqsadingiz jiddiy va aniq bo'lsa, hech ikkilanmasdan murojaat qilishingiz mumkin.
☎️ +99897 333-9-666
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 10 Sep, 15:01
​​Abituriyentlar diqqatiga!

Aksiya e'lon qilamiz!

Biz bilan beshta fandan 10 oy tayyorlanib 100 % talaba bo’lishingiz mumkin, aks holda pulingizni 100% qaytarib beramiz!

Qo'yiladigan talab:
Darslarni (barcha fanlardan) puxta o'zlashtirib ichki oraliq nazoratlardan yetarli ball to'plab borsangiz bas, qolganini professionallarga qo'yib bering!

Mavjud fanlar:
📘Ingliz tili (CEFR/IELTS)
📗Ona tili va adabiyot
📕Rus tili va adabiyoti
📒Matematika
📙Fizika
📔Tarix

Yotoqxona xizmati mavjud.

Shartnoma, o'quv rejalari, dars soatlari, yotoqxona va boshqa ma'lumotlar kerak bo'lsa, ya'ni maqsadingiz jiddiy va aniq bo'lsa, hech ikkilanmasdan murojaat qilishingiz mumkin.
☎ +99897 333-9-666

Telegram kanal:
t.me/classeducationneo

Akademik jamoa bilan tanishish uchun:
t.me/classeducationneo/11

Dasturlar va narxlar bilan tanishish uchun:
t.me/classeducationneo/25
Читать полностью
ABITURIYENT-2019 10 Sep, 10:58
Стипендиялар бўйича ҳозирча маълум бўлгани:

👉 давлат гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Энди олган баҳосининг стипендияга алоқаси йўқ;

👉 ҳозирда битирувчи курс талабаларига эски тизим сақлаб қолинади, яъни улар аввалгидек «3», «4», «5»лик стипендия тартиби сақлаб қолинади;

👉 лекин яхши ўқиган, илмий ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган талабаларга ОТМ ректорлари томонидан стипендиянинг 50%игача (200 минг сўмгача) миқдорда қўшимча рағбатлантириш тартиби жорий қилинади. Бундай қўшимча стипендияни кимга беришни ректорлар ҳал қилади;

❗️❗️❗️давлат грантида ўқиётган талабалар агар семестр якунида 30%дан ортиқ фанлардан 3 баҳо олса, келгуси семестрда стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади;

👉 Президент ва номдор стипендияларни олган талабалар учун стипендия миқдори сақлаб қолинади.

(c) Xushnudbek

Abituriyentlarga oid boshqa xabarlar:👇👇👇
https://t.me/abituriyentinform
Читать полностью