Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 50 ёшга тўлганларида Хадийжа онамиз бу дунёдан охиратга риҳлат қилдилар. Ўша йил тарихда «ҳузун йили» деб аталди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Абу Толибдан кейин Хадийжа онамиздан айрилдилар; қизларига хусусан Фотима онамизга тасалли беришга ўзларидан бошқа ҳеч ким йўқ. Фотима онамизга тасалли бериб шундай деган эканлар: Қизим, сен ҳам отанг каби етим қолдинг. Отангни ҳам онаси йўқ, сенинг ҳам онанг йўқ...😢