Ривоят қилишларича, Мавлоно Румий вафот этаётган чоғларида ул зотнинг шогирдлари, мухлислари қайғуга тушишади. Шунда Мавлоно «нега сизлар хафа бўляпсизлар? Ахир дўст ҳузурига кетяпман-ку? Бу аза эмас, балки тўйдир, чунки, мен дўст дийдорига етишиш учун кетяпман-ку?» деган эканлар. Шу сўзларни айтиб, улуғ мутафаккир улуғвор табассум ила жон таслим қилган эканлар.
Бу воқеа милодий 1273-йил 17-декабрда юз берган эди. Мана, орадан салкам етти ярим аср ўтибдики, етти юз йилдан ортиқ Мавлоно Румийнинг издошлари бу кунни Дўст ҳузурига сафар тантанаси сифатида нишонлайдилар.
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян