Бу инсоннинг ички кўриниши. Аллоҳ таоло неъмати бўлмиш тери билан уни қоплаб, гўзал суратга келтириб қўймаганида, биров унга қарагиси келмас эди. Кўзи тушиб қолса, кўнгли беҳузур бўларди. Худди шу каби Аллоҳ таоло бандасини маънавий сатр қилиб, ботиний нуқсонларини кўрсатмайди. У Зотнинг сатри бўлмаганида, инсоннинг айблари очилиб кетиши аниқ. Одам боласи мана шу ҳақиқатни ҳар дам эсга олса эди кошки, ўзидан кетиб қолмасди, даъволари осмон қадар бўлмасди. Роббим, сатрингдан маҳрум қилмагин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•