Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Ҳаловатни учта нарсада қидиринг: Намоз, Қуръон тиловати ва зикрда. Агар қай бирида топган бӯлсангиз, уни маҳкам тутинг ва севининг.Агар топа олмасангиз, билингки, сиз учун яхшиликнинг эшиклари ёпилипти..."
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Етук насиҳат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Воиз Ибн Саммок айтади: «Ибодатгўй бир киши ҳақида эшитиб қолдим. Уни қидириб топиб, уйига бордим. У киши уйида ўзига қабр кавлаб олган экан. Ўзи эса қабрнинг бир че-тида ўтириб, хурмо баргини текисларди. Мен унга салом бер-дим. У заиф оҳангда алик олиб, «Кимсан?» деди. «Муҳаммад ибн Саммокман», дедим. «Воизми?» деди. «Ҳа», дедим. У қўлидаги хурмо баргини ташлаб, «Эй Ибн Саммок, воиз билан тингловчи худди бемор билан табиб кабидир. Ваъзларингиз-дан бирортасини менга айтиб беринг», деди. Мен унга: «Эй шайх, хатоларингиз унутилмаслигидан ва гуноҳларингиз ўчирилмаслигидан қўрқмайсизми? Сўнгра олдингизда қан-ча-қанча зулматлар, қўрқинчлар, ғам-қайғулар ва жазо борли-гидан қўрқмайсизми? Зулматларнинг энг аввали қабр зулмати, ундан кейин маҳшар зулмати, маҳшардан тарқалиш зулмати, сирот кўприги зулмати, амалларнинг ўлчаниши, чорасиз қо-лиш ва Олий Подшоҳ бўлган Зотнинг жазоси», дедим. У киши қаттиқ йиғлади. Сўнгра: «Ундан кейин нима бор, эй Ибн Саммок?» деди. Мен: «Гуноҳларни кўтариш (эътироф қилиш) ва жаҳаннамга тушиш. Энг оғири эса Олий Подшоҳ бўлган Зотдан маломат эшитиш», дедим».
«Солиҳлар гулшани» китобидан олинди