Zodagonlar kundaligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Hayotingiz Zerikarlmi? Bizniki emas!
Bizning kanalga obuna bo‘ling kulgu, achchiq haqiqat va biroz o‘ylantiruvchi gaplar - hammasi shu yerda. Kuling, lekin jiddiy qabul qilmang!" Faqat ogohlantiramiz: bu yerda aqlingiz ham kuladi, qalbingiz ham!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Бепул докторга касал эканлигингни исботлолмайсан, пуллик докторга - соғлигингни...

Соғ бўласизлар!


Ниҳоят орзуимдаги ишни топдим😅


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дахшат видео бўлибди.😂😭


Яхши фотосурат бўлибди. Ким Чен Ин билан расмга тушганман, деб мақтаниб юришади.😁


Фолчини мижозлари камайибди чоғи, эълон берворибди.

Уй сотишда муаммо йўқ-ку, уй олишда муаммо бор. Уйларнинг нархи қиммат. Ёрдами тегармикан?

Расм обуначимиздан.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шу бола яхши контентлар қилади.

Кредитга машина олиб, такси қилишнинг оқибати ҳақида фойдали видео қилибди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бобур пирадас билан интервью

📓@Zodagonlar_kundaligi


Фойдали пост. Яна шунақа мусобақа бўлса, ғолиб бўлманглар яна.😂


Сингапурлик эркак таътил олиш учун бобоси ўлгани ҳақида сохта гувоҳномадан фойдаланди

Молиявий хавфсизлик амалиётлари бўйича таҳлилчи лавозимида ишловчи 29 ёшли Барат Гопал таътил олиш мақсадида бобосининг ўлим гувоҳномасини сохталаштирди. Бунга севгилисининг хиёнати ҳақида билиб қолгач, иш кўнглига сиғмагани сабаб бўлди.

Эркак оилавий шароити туфайли тўланадиган таътилдан фойдаланишга қарор қилиб, раҳбариятга бобосини сўнгги йўлга кузатиш учун Ҳиндистонга бориши кераклигини айтди. Бошлиқ унинг аризасини маъқуллади, аммо ўлим гувоҳномасини тақдим этишни талаб қилди. Гопал ҳужжатни сохталаштириб, 2024 йил ноябр ойини кўрсатди, аслида эса бобоси 2023 йил 23 июлда вафот этганди.

Сохта нусха сифатсиз тайёрлангани учун раҳбарият асл ҳужжатни талаб қилди. Кирдикори фош бўлиши мумкинлигини тушуниб етган Гопал ишдан бўшади. Аммо раҳбарият унинг ёлғонини билиб қолиб, унга 4 минг доллар жарима белгилади.

Бечора Гопал, ҳам хиёнат, ҳам ишсизлик ва яна отни калласидек жарима😢


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гоҳида «Ёшлар китоб ўқимай қўйди» ёки «Китоб ўқийдиган кишилар камайиб кетди» деб нолиб қоламиз. Хўш, ўзи нега китоб ўқиш керак?

Ўрганиш, ўқиш биринчи навбатда, улғайиш учун заруриятдир.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Табибни Озарбайжон каналига чақиришибди, ҳар холда, ўзи Ютуб саҳифасида шунақа эълон берган.

Бу Озарбайжон интернет канали экан ва 3 кун ичида, 100 марта просмотр бўлган, дейишмоқда.😃


Хитойдаги ҳайвонот боғи одамларни жалб қилиш учун яна ҳайвонларни бўяди

Бу сафар боғ ходимлари эшакларни зебрага ўхшатишга уринди.


Автобус, метро, тўй ёки бошқа шунга ўхшаш жойларда у-бу қизни кўриб қолсам, тезда хаёлимда бола-чақалик бўлиб кетардим.😁


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТВдаги навбатдаги кринж кўрсатувларнинг бирида аёл киши эрининг уришидан нолиган экан, унга бошқа бир аёл, эри уни урмоқчи бўлганида унга шеър айтиб бериш кераклигини маслахат берибди. Шунда урмас эмиш.

Опага кимдир тушутириши керак, урмоқчи бўлган эркак рэп ўқиб берсангиз ҳам ураверади. Керак бўлса ўша шеърингизни ритмига зарбаларини мослаб уради.

Шеър айтишни маслахат берган опа айнан ўзининг ҳолати билан бошқаларни солиштириши нотўғри. Чунки ҳамма одам ҳар-хил. Ҳамма аёлларнинг эри ҳам ҳар-хил. Ҳамма эркакларнинг хотини ҳам ҳар-хил. Айниқса, шахсий табел тўппончасига эга аёл билан оддий уй бекасининг ўртасида осмон билан ерча фарқ бўлиши мумкин.


Кеча севишганлар кунига, ''севимли йигит'' ролини ўйнаб бериш хизмати ташкил қилинибди. Бирров (30 дақиқа)га бориш нархи 100 минг сўм экан.


Хитой компанияси уйланмаган ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилмоқда

Агар ходимлар жорий йилнинг биринчи чораги охиригача «шахсий муаммосини» ҳал қила олмасалар, ёзма тушунтириш беришлари керак бўлади. Шунингдек, 2025 йил 30 сентябргача никоҳдан ўтмаётганлар ишдан бўшатилиши мумкинлиги таъкидланган.

Манба: Ogohuz


Вояга етмаган қизни меҳмонхонага обориб шилқимлик қилгани учун қамалди эмиш.
Каллани қара.

Меҳмонхонага юр деганидан нияти инқиллатиш бўлганку, қиз буни билган.
Билиб туриб борган, энди ёзиб беришга бало борми?

Нима қизни эркак меҳмонхонага олиб бораётганда қиз беркинмачоқ ўйнасак керак деган яхши гумонда борганми?
Ёки меҳмон-меҳмон ўйнагани борганми?


«Калькулятор бола»: 14 ёшли ҳиндистонлик математикадан бир кунда олтита рекорд ўрнатди

«Калькулятор бола» деб аталаётган ҳиндистонлик 14 ёшли Аарян Шукла оғзаки ҳисоб-китобда ажойиб қобилиятини намойиш этиб, бир кунда олтита жаҳон рекордини янгилади.

Бола 30,9 сонияда 100 та тўрт хонали сонни, 1 дақиқа 9,68 сонияда 200 та тўрт хонали сонни ва 18,71 сонияда 50 та беш хонали сонни миясида қўша олди. Аарян 20 хонали сонни ўн хонали сонга бўлиш учун 5 дақиқа 42 сония сарфлади. Ўсмир иккита беш хонали ва иккита саккиз хонали сонни хаёлан кўпайтириш учун эса мос равишда 51,69 сония ва 2 дақиқа 35,41 сония вақт сарфлади.


🇺🇦Покровск, Украина.


Бечара бўйдоқ.🥲

Показано 20 последних публикаций.