Имомнинг сутраси қавм учун ҳам кифоя қилади
❓ Савол: Тўрт киши очиқ майдонда намозга саф тортдик. Ҳар биримиз олдимизга сутра қўйдик. Кейин имом ҳам сутра қўйди. Шу намозимиз дуруст бўлдими?
📩 Жавоб: Ўқиган намозингиз дуруст бўлган. Чунки сутра қўймасдан ўқилганда ҳам намоз дуруст бўларди, ҳатто намоз ўқувчиларнинг олдидан кесиб ўтишганида ҳам жамоатнинг намоз бузилмайди, ўтган гуноҳкор бўлади. Фиқҳий манбаларда:
“Имомнинг сутраси қавм учун ҳам сутрадир”, дейилади (“Ҳидоя” китоби).
Бу мавзуда бир қанча ҳадиси шарифлар мавжуд бўлиб, Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга калта найза санчиб бериларди ва у зот ўшанга қараб намоз ўқир эдилар”, дейилади (Имом Бухорий ривояти).
Демак, жамоат бўлиб намоз ўқилганида имомнинг олдига қўйилган сутра бошқалар учун ҳам кифоя қилади ва ҳар бир киши ўзи учун алоҳида сутра қўйиши шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@ZiyouzKanali