ZIYO IZLAB | Расмий Канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


ZIYO IZLAB | Расмий канал
Биз билан боғланиш ва саволлар учун @Ziyoizlab_admin1
Youtube: https://youtube.com/channel/UCGazsx1qp3u2uMn56nmOEYQ
Instagram: https://www.instagram.com/ziyoizlab_uz
Tik Tok: https://tiktok.com/@ziyoizlab_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Кун_ҳикмати

Луқмони ҳаким дедилар: «Дунё тубсиз денгиздир, унда кўплаб одамлар ғарқ бўлган. Сен ўзингга тақводан кема ясаб ол!»


️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлардан бирортангиз нафл садақа қилса, уни ота-онаси номидан қилсин. Шунда, ота-онасига ҳам унинг ажри бўлади ва унинг ўзига берилган ажрдан ҳам бирор нарса камайтирилмайди”.

Табароний ривояти

Ушбу ҳадис савоб йўлловчига ҳам тўлиқ савоб етишига далолат қилади.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Динингга тааллуқли ишларда Аллоҳдан қўрқадиганлар, тақводорлар билан маслаҳатлашиб, кенгашгин.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Тарих сўзлаганда

📜 Мадина аҳлининг мийқоти: "Абяр Али" ҳақидаги ҳақиқат

Кўпчилик билмайдиган қимматли маълумотлар

Кўпчилигимиз "Абяр Али" ни Мадина аҳлининг мийқоти сифатида биламиз. Бу ерда ҳаж ёки умра учун йўлга чиққан зиёратчилар ният қилиб, эҳромга кирадилар. Ушбу жой Шом ва унга яқин ҳудудлар аҳолиси учун ҳам мийқот ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давриларида ва ундан кейин бу жой "Зул Ҳулайфа" деб номланган.

Баъзи одамлар "Абяр Али" номи Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан боғлиқ деб нотўғри ўйлашлари мумкин, лекин бу тўғри эмас. Аслида бу ном Дарфур султонлиги султон Али ибн Динор шарафига қўйилган. (У зот 1856-1916 йилларда яшаб ўтган)

Али ибн Динор ким эди?

Али ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 1315-йилда (милодий 1898-йил) ҳаж зиёрати учун мийқотга келганида, у ернинг ҳолати анча ёмон бўлиб кетганини кўрди. Шундан сўнг у зиёратчилар ичимлик суви ва озиқ-овқат олишлари учун қудуқлар қазиб берди.
Шунингдек, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажга кетаётганда намоз ўқиган Зул-Ҳулайфа масжидини таъмирлади ва янгилади. У ушбу жойни ободонлаштиргани учун у " Абяр Али " (яъни, Али қудуқлари) деб номланди.


Али ибн Динор Дарфур (султонлигининг охирги) султони бўлган. Биз бу ҳудуд ҳақида фақат очарчилик ва қашшоқлик сабабли эшитган бўлсак ҳам, 1898—1917-йиллар оралиғида у муҳим аҳамиятга эга мусулмон султонлиги эди.

Али ибн Динорнинг хизматлари:

Миср Каъба учун каъбапўш (кисва) юборишда кечикканида, у Дарфур пойтахти Ал-Фашир шаҳрида Каъба қопламасини ишлаб чиқарувчи фабрика ташкил этди ва қарийб 20 йил давомида Каъба учун қопламани Маккага етказиб берди.

Африка мусулмонлари Дарфурни "Мусҳаф муқоваси" деб номлашади, чунки унинг аҳолиси орасида Қуръонни ёддан билувчи қорилар сони жуда кўп. Кўплаб талабалар Мисрнинг Ал-Азҳар университетида таҳсил олишга интилган. Дарфурдан бориб илм олувчилар тўхтовсиз давом этади ва улар учун махсус "Дарфур равоқи" мавжуд.

Дарфур ҳақида маълумот:

Ҳудуди Франция ҳудуди билан тенг.
Аҳолиси 6 миллион бўлиб, 99% мусулмонлардан иборат.
Қуръонни ёд олган мусулмонлар сони энг юқори бўлиб, аҳолининг 50% дан кўпроғи Қуръонни ёд билади.

Аллоҳ султон Али ибн Динорни раҳматига олсин!

▫️Изоҳ: Зулҳулайфа - уни Абяр Али деб ҳам номлашади. Бу жой Мадина аҳли ва ана шу ердан ўтганларнинг мийқотидир. Шимолий томонда Маккаи мукаррамадан 410 км. узоқликда, Масжиди Набавийдан 10 км. узоқликда жойлашган. У ерда Зулҳулайфа масжиди, Мийқот масжиди ва Шажара масжидлари бор. Асарларда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка томонга чиқадиган бўлсалар, Шажара номли масжидда намоз ўқирдилар.

Дарфур – Африка қитъасида, ҳозирги Суданнинг ғарбида жойлашган ҳудуд.

arabicuz


️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😊 Ассалому алайкум ва  раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

💐 Хайрли тонг. АЛЛОҲ таоло умрингизга, ризқингизга барака ато этсин.

​​ Қайси инсон бўлишидан қатъи назар у эга бўлган сармоянинг энг қадрлиси унинг умридир. Ҳар қандай сармояни ўрнига ўрин алмаштирса бўлади. Аммо умрни алмаштириб бўлмайди. Бу сармоя бир марта келади.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Албатта,.. сўраласизлар"

Расули акрам алайҳиссалом уйларида очликдан қийналганларида, қоринларини “алдаш” учун бирор егулик қидириб чиқдилар. У зотни қийнаган сабаб Абу Бакр билан Умар розияллоҳу анҳумони ҳам қийнаб, уларни ҳам ташқарига чиқишга мажбур қилган эди. Сўнгра ўзларига буср (ғўра ҳолидаги) хурмо келтирган Ансорий кишининг уйига боришди. У меҳмонлар учун қўй сўйди. Таомни еб бўлишгандан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, бу неъматлардан қиёмат куни сўраласизлар”, – дедилар.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Ижобат бўлган дуо

Нуҳ алайҳиссалом бор-йўғи тўрт калима билан дуо қилди:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).
* * *
Сулаймон алайҳиссалом эса, бор-йўғи уч калимадан иборат дуо қилдb:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).
Демак, бирор нарсага эришиш, таъсир этиш, асар қолдириш учун узун дуога ҳожат йўқ. Бор-йўғи, Аллоҳ таолога ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Узунроғи бошқаларидан кўра чиройлироқ, виқорлироқ ва бежирим бўлиб кўринади... Ҳақиқатда эса, у бирон иш қилмаган, бирон сўз айтмаган ва бирон ҳарф ёзмаганидан шундай. Баъзи инсонлар ҳам худди шунга ўхшайдилар. Шундай экан, ташқи кўринишлар, зоҳирлар сени алдаб қўймасин...

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
TAHORATDA MASH TORTISH…?

️♻️ Ulashing
https://t.me/ziyoizlab_uz


Ҳаётнинг асоси ростгўйликдир. Демак, Аллоҳ билан бўладиган алоқанг аввало чин бўлсин, иккинчидан нафсинг билан бўладиган алоқанг чин бўлсин, учинчидан инсонлар билан бўладиган алоқанг ҳам чин ва рост бўлмоғи лозим.

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


▶️ Каҳф сураси سورة الكهف
©️Нуруллох қори

🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
اللهم صل وسلم على نبينا محمد صلى الله عليه وسلم

Пайғамбаримиз ﷺ га бир дона саловат айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».
Имом Насоий, Табароний, Баззор ривоятлари.

Жума куни зикрларининг тожи Набий ﷺга салавот айтишдир. Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#кун_ояти

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).

Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐 Ассалому алайкум ва  раҳматуллоҳи ва баракатуҳу!

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


🌺 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ

💐 Жума айёмингиз муборак бўлсин.

🌹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳнинг наздидаги энг афзал намоз жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидир".

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла Набиййина Муҳаммад.

✅🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


#juma_muborak

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

Juma – har bir daqiqasi Allohning marhamatiga to'la, duolar ijobat bo'ladigan, Farishtalar masjid eshigidan kirib kеlayotganlarning ismini yozib oladigan kundir.

Kunlarning sayyidi bo'lmish ushbu juma kunining barcha yaxshiligu barokatlarini sizga tilaymiz!

Alloh taolo JUMA kunini barchamizga xayrli o'tishini nasib etsin !!!

👥 Yaqinlaringizga ham ulashing♻️
👇👇👇👇👇
@ziyoizlab_uz


Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz


ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», - дедилар.
(Ибн Сунний ривоятлари).


(Маъноси: Ҳай ва Қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан).

️♻️ Улашинг
https://t.me/ziyoizlab_uz

Показано 20 последних публикаций.