ZARAFSHONDA BUGUN | ЗАРАФШОНДА БУГУН | РАСМИЙ КАНАЛ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Navoiy viloyati va Zarafshon shahri yangiliklari kanaliga xush kelibsiz!
Taklif, Murojaat va shikoyatlar uchun
👉 @zarafshon_aloqa_bot
Zarafshonda bo'lgan voqea va hodisalarga guvoh bo'lsayiz foto va videolarini yuboring.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Шуҳрат Расулов 23 йилга озодликдан маҳрум қилинди

У Президент давлат хавфсизлик хизматининг ўз хавфсизлик бошқармаси собиқ раҳбари эди.

Канал манзили
📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


❗️Дониёр Тошхўжаев 7 йилга қамалди

Муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Тошхўжаев 2024 йил октябрида лавозимидан озод этилган, кейинроқ Алламжоновга суиқасд доирасида қўлга олингани маълум бўлганди.

Канал манзили
📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


⚡️РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Канал манзили
📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


⚡️1 майдан жазони ўтаб чиққан шахсларга бир марталик 2 млн 250 минг сўм нафақа тўланади

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон ва Хоразмда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уйида қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ва сув фильтрларини харид қилиш учун субсидия ажратилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


❗️Судлар энди никоҳдан ажралиш ишларида муҳлат тайинламаслиги мумкин

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди - қонун сенатда кўриб чиқилмоқда

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


#Диққат 

Бунақаси нафақат Ўзбекистон тарихида, балки бутун Ўрта Осиё тарихида бўлмаган

Андижонлик ака-ука Рўзибоевлар бир вақтда UFC жангчилари

Кеча Нурсултон Рўзибоевнинг укаси Машрабжон Рўзибоев хам дунёнинг энг кучли ММА лигаси UFC билан шартнома тузди📝

БИРИНЧИ  ДЕБЮТ ЖАНГИ 15- ФЕВРАЛ КУНИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


#ДИҚҚАТ #ТEЗКОР
Саудия Арабистони зиёратчиларга болаларни олиб келишни тақиқлади.

Саудия Арабистонида 2025-йилда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, яъни Ҳаж зиёрати чоғида уларга турли зарар етмаслиги учун болаларни Ҳаж зиёратига олиб боришни тақиқлади.

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


#Дахшат
⚡️Она 8 ёшли ўғлини жазолаш мақсадида қўлини куйдирди

Болалар омбудсманига кўра, 33 ёшли аёл ўтган йил 30 октябрда куни 8 ёшли ўғли уйдаги ширинликларни рухсатсиз егани учун уни жазолаш мақсадида бармоқлари ораси ва танасининг айрим жойларига пахта тиқиб, ёққан.

Натижада бола 1 ва 2-даражали куйиш жароҳатларини олган.

Олмалиқ шаҳар ИИБ онага нисбатан жиноят иши қўзғатди. У яширингани сабабли қидирувга берилган ва 7 феврал куни қўлга олиниб, суд қарори билан қамоққа олинган.

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


Ўзбекистонда картошка нархи тушмоқда

Ўтган ойда картошка нархи ошганидан кейин Покистондан картошка импорт қилинди ва бу унинг нархи пасайишига олиб келди.

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


❗️🥶 ШОШИЛИНЧ! ЎЗБЕКИСТОНДА БИР ҲАФТА ДАВОМИДА ҚАТТИҚ СОВУҚЛАР ВА ҚОР КУТИЛМОҚДА!

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, бу ҳафта Ўзбекистон ҳудуди нам ва нисбатан совуқ ҳаво оқимлари таъсири остида бўлади. Бутун республика бўйлаб ёғингарчилик, асосан қор кутилмоқда!

🌡 Ҳаво ҳарорати кескин пасаяди!
🌙 Тунда: -5...-8°C гача пастлайди!

Йўлларда музлаб ва хавфли ҳолатлар юзага келиши мумкин! Барча юртдошларимизни эҳтиёткор бўлишга чақирамиз!

Совуққа тайёргарлик кўринг ва биз билан янгиликлардан хабардор бўлинг!

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


🐺 Бугун, 11 феврал - бахтли ёлғизлик, аниқроғи, бўйдоқлар куни деса ҳам бўлади 😅

Бахтли ёлғизлик бу - бошқалардан ёки нарсалардан эмас, ўзингизда ички мамнуниятни топишдир! Лекин ёлғизлик Яратганга хосдир, ўзингизга жуфт ёки янги дўстлар орттиришга ҳаракат қилинг!

Яқинларга юбориб қўямиз👇

Канал манзили
📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


⚡️Февраль ойида 1-синф ўқувчилари қўшимча таътилга чиқади — Вазирлик

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, умумтаълим муассасаларининг 1-синф ўқувчиларига февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади.

❗️Таътил муддати мактаб маъмурияти томонидан белгиланади.

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
❗️Эрталаб уйғониш учун будильникни 3-4 маротаба ўчириб қўйиш, бу энг катта хато!

Кун бўйи чарчоқ, ҳолсизлик ва ланжлик айнан қайта-қайта будильникни ўчириб ётишдан келиб чиқади

Яқинларга ҳам етказиб қўйинг.

Канал манзили
📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


❗️Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларимиз учун ажойиб янгилик. Уларга энди иш хаққисига 50% устама қўшиб берилади!!

Энди ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

2025-йил 1-февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

ЎҚИТУВЧИЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ.

Канал манзили
📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


#Тезкор

⚡️⚡️Вазирлик метан заправкалар ёпилмаслиги ҳақида хабар эълон қилди

“Метан заправкалар” ҳозирги режимда ишлашда давом этиши белгиланди. Яъни, уларнинг фаолияти ҳудудлардаги талаб ҳамда газ қувурларидаги босимдан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилади - Энергетика вазирлиги

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


❗️Энергетика вазирлиги метан заправкаларга чеклов киритиши (ёпилиши) бўйича ахборот эълон қилди

Республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилади.

"Ҳолат бартараф этилгунга қадар аҳоли ва ижтимоий обектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилади."

Канал манзили
📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛽️ Бухорода йирик газ қувурида авария содир бўлди

Бугун соат 11:26 да “ГАЗЛИ” МГҚБнинг диаметри 1020 мм бўлган 26 кг. босим остидаги “Бухоро-Урал” МГҚнинг 106 км.да авария содир бўлган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30 да муруватлар ёпилган, қолдиқ газлар эса чиқиб кетган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилди, деб хабар берди вилоят ФВБ.

Таъкидланишича, авария аҳоли пунктидан узоқда (энг яқин аҳоли пунктигача 40 км.) юз берган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


Рус тили имтиҳонларини ўтказиш ва сертификат бериш тизими Ўзбекистонда йўлга қўйилиши мумкин.

Миграция агентлиги масъулларининг Қозон Федерал университети раҳбарияти билан учрашувида ушбу масала муҳокама қилинди.

Бу Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи руҳсатномани расмийлаштиришда талаб қилинадиган сертификат олиш жараёнларини енгиллаштиради.

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


⚡️⚡❄ Қиш қайтди, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё оппоқ қор билан қопланди

Тошкент ва бошқа худудларда хам қор ёғиши кутилмоқда

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN


💥 Бугун, 10 февраль — Бутунжаҳон Яқинларни қучоқлаш куни! 🫂

Ушбу байрам барчага ҳар куни ота-онасини, фарзандларини ва севган ёрини бағрига босиб, тез-тез меҳр кўрсатишлари кераклигини эслатади. Меҳрли “ачомлаш“ инсонга ишонч, хотиржамлик ва хавфсизлик ҳиссини беради. 

Яқинларим - узоқдан бўлса ҳам барчангизни қучиб қоламан!

Канал манзили📌
@ZARAFSHONDA_BUGUN

Показано 20 последних публикаций.