⚡️ Қозоғистонда ўзбек оиласи ис газидан вафот этди
Бугун, 2 март куни Қозоғистоннинг Мунайли туманидаги қишлоқлардан бирида ис газидан заҳарланиш ҳолати кузатилган. Оила аъзоларининг барчаси вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда Мангистау вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Мангистау вилоятида газ ускуналаридан нотўғри фойдаланиш оқибатида фожиа содир бўлди. Воқеа жойида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси топилган, уларнинг 5 нафари вояга етмаган. Ҳудудий ҳокимлик марҳумларнинг қариндошларига дафн маросимида ёрдам беришини маълум қилган.
Юртимизда ҳам ис газидан заҳарланиш, газ портлаши ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Биргина февраль ойида 3 та шундай ҳодиса содир бўлди. Газ ускуналаридан тўғри фойдаланиш бўйича тегишли маслаҳатлар берилишига қарамасдан инсонлар ўз ҳаётини хавфга қўйишда давом этмоқда. Қиш фаслида содир бўлаётган бундай заҳарланиш ҳолатларининг кўпи хонадонни иситиш мақсадида газ ёқиб қўйилиши оқибатида юз бермоқда.
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
@Zarafshon24uz хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!
Бизнинг саҳифаларимиз
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
🌐Sayt 📷Instagram 🎞You tube